«Барселона» Ла Лига 27-тури доирасида 15 март кунги «Уэска»га қарши кечган ўйинда (4:1) ғалаба қозонди.
Каталонлар сардори Лионель Месси бу ўйинда дубль муаллифига айланиб, Primeра мавсумидаги голлари сонини 21 тага етказиб олди.
Аргентиналик футболчи Европа топ-5 лигалари доирасида кетма-кет 13 мавсумда 20+ гол урган тарихдаги илк футболчи бўлди.
Шунингдек, Месси «Барселона»даги 767-ўйинини ўтказиб, клуб тарихида энг кўп майдонга тушган Хавининг рекордини такрорлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)