Шохрух Шоаҳмедов Паркент туманига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Лавозимга тайинлангунга қадар у Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг бош директори лавозимида фаолият юритган. Ундан аввал Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Шохрух Шоаҳмедов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (магистратура) ҳамда 2004 йилда Санкт-Петербург Фуқаро академиясини тамомлаган.
У ушбу лавозимда Ниғмат Муҳамедов ўрнини эгаллади.
Изоҳ (0)