Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар орасида суратларни қўшиқ «куйлашга» мажбур этадиган Wombo мобил дастури машҳурликка эришмоқда, деб ёзади Glamour.

Фото: Wombo

Фото: Wombo

Мобил дастур фақатгин Apple ва Android қурилмалари учун мўлжалланган. Ундан фойдаланиш жуда осон: портрет кўринишидаги керакли суратни юклаш ва қўшиқни танлаш кифоя — суратдаги одамнинг ўзи куйлашни бошлайди. Мобил дастур орқали What is Love, Never Gonna Give You Up, I Will Survive каби хит қўшиқларни танлаш мумкин.

Мазкур мобил дастур ижтимоий тармоқларда кўплаб мемларнинг тарқалишига олиб келди. «Эндиликда биз, Дональд Трамп, қиролича Елизавета ва Мона Лиза қандай куйлашини биламиз», — дейилади хабарда.

https://twitter.com/Orion_Vlogs/status/1369879156192808960

Аввалроқ MyHeritage сайти фотопортретларни худди «Гарри Поттер»даги каби «жонлантирувчи» Deep Nostalgia функциясини ишга туширгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хитой Фарғонада биочиқиндилардан энергия олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Маҳаллий
Қашқадарёда туман ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 
Маҳаллий
“Ўзгидромет” келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди