• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биз барча мажбуриятларни бажардик». Энергетика вазири ўринбосари Канаданинг SkyPower компанияси билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

    Ўзбекистон Канаданинг SkyPower Global компаниясига етказиб бериладиган электр энергиясини сотиб олиш бўйича кафолатни тақдим этди. Бу ҳақда энергетика вазири Шерзод Хўжаевга таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    2020 йилнинг мартида Канаданинг SkyPower Global асосчиси ва ижрочи директори Керри Адлер Ўзбекистонда қуёш энергетикаси бўйича 1,3 миллиард долларлик лойиҳани амалга оширишдаги қийинчиликлар ҳақида гапирган эди.

    Тадбиркор, хусусан, шартнома имзоланганига икки йил бўлганига қарамасдан, мамлакат ҳукумати энергияни сотиб олиш ҳақида кафолат тақдим этмаганини билдирган. Ўзбекистон Президентининг 2018 йил апрелидаги қарори билан «Ўзбекэнерго» етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни амалга ошира олмаган тақдирда, қарздорлик Молия вазирлиги кафолати остида давлат бюджетидан қопланиши белгиланган.

    Керри Адлер интервьюда Президент Мирзиёев Молия вазирлигига 2018 йилда топшириқ берганига қарамасдан, вазирлик ҳалигача компанияга тўлов кафолати бермаганини маълум қилганди. Шартномага кўра, SkyPower Global ишлаб чиқарган токнинг киловатти учун «Ўзбекэнерго» 6 сент тўлаши керак. Солиштириш учун: октябрда БААнинг Masdar компанияси Навоийда фотоэлектр станцияси қурилиши учун тендерда 1 кВт қуёш энергияси учун 2,679 сент таклиф қилган ҳолда ғолиб чиққан (тендерда энг қиммат таклиф Total Eren томонидан илгари сурилган — 4,273 сент). Компания янада жозибадор таклифлар пайдо бўлганига қарамай, Ўзбекистондан ўз мажбуриятини бажаришни сўраган.

    Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев Ўзбекистон ҳукумати ва SkyPower Global ўртасидаги суд можаролари тўғрисидаги миш-мишларни рад этган.

    «SkyPower компанияси билан судгача етиб бормадик. SkyPower билан шартноманинг шартларига кўра, улар томонидан айрим талаблар бажарилмаган, шунга қарамай, улар бизга эътироз билдирмоқда: Шартномани 100 фоиз бажариб, кейин талаб қилинг. Биз рози бўлдик ва бугунги кунда шартномадаги мажбуриятимизни 100 фоизга бажардик. Уларга ‘Биз бажардик, энди сизларнинг навбатингиз’ дедик. Агарда улар бажармаса, ҳуқуқий зиддият, шартнома шартларининг бажарилмаганига олиб келади», — дейди вазир ўринбосари.

    Шу билан бирга, ҳуқуқий зиддият «эртага, албатта, суд бўлади» дегани эмас. «Биз яна стол атрофига ўтириб, келишиб олишимиз мумкин», — дейди Шерзод Хўжаев.

    Керри Адлернинг таъкидлашича, компания 10 миллион доллар сарфлаб юборган, лойиҳа учун ер топган, офис очган, одамларни ёллаган, Дубайдаги офисини кенгайтирган, глобал тендер ўтказган, қурилишни бошлаш бўйича ишларни амалга оширган — тайёр лойиҳалар ва шериклар бор.

    Вазир ўринбосарининг қайд этишича, шартнома шартларига кўра, компания ўз харажатларининг қопланишини талаб этишга ҳақли эмас.

    «Улар давлат ишлаб чиқарилган энергияни сотиб олиши бўйича кафолат берилишини сўради. Уларга расман кафолат хатини бердик. Марҳамат, келинг ва электр энергиясини ишлаб чиқаринг, биз уни сотиб оламиз», — дейди у.

    Шерзод Хўжаевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати шартномани имзолаш вақтида 1 киловатт/соат электр энергиясини 6 сентдан сотиб олишга рози бўлган.

    «Мамлакатнинг обрўси деган тушунчалар бор. Ҳар доим ҳам фойда билан ишлайвермайсиз, баъзида зарарига ҳам ишлаш керак, бироқ обрў бор. Биз ўз кафолатимизни бердик. Энди улар электр энергияси ишлаб чиқара оладими, йўқми кўрамиз», — дейди вазир ўринбосари.

    Энергетика вазирининг таъкидлашича, SkyPower Global ҳозирга қадар «ҳеч қандай ускунани олиб келмаган». БААнинг Masdar компанияси эса Кармана туманида қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича 300 гектар ерга 292 мингта қуёш панелини жойлаштиришни бошлаган.

    17.03.2021, 21:59   Изоҳ (0)   22183
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Akfa Medline шифохонаси қўриқчисини калтаклаган икки кишига жиноий иш қўзғатилди

    17.03.2021, 21:47

    Бухорода фуқаролар номига расмийлаштирилган 215 млн сўм микроқарзни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва банк ходимига жиноят иши қўзғатилди

    17.03.2021, 21:25

    Андижонда тиббиёт бирлашмасига қарашли бинода ёнғин юз берди

    17.03.2021, 21:14

    Хотинини ўлдириб, кўмиб қўйгани учун қамалиб чиққан шахс уйланиш ваъдасида турмагани учун Бўстонлиқда бетон бўлагига боғланган ҳолда каналга ташлаб юборилди

    17.03.2021, 21:05

    ДСҚ қандай ҳолда «обнал фирма»лар мансабдорлари маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилмаслигини маълум қилди

    17.03.2021, 20:46

    Нурмат Отабеков расман тан олинмаган коронавирусли битта ўлим ҳолати статистика учун «жиддий об-ҳаво яратмаслиги»ни айтди

    17.03.2021, 20:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иссиқда деразани очиб ухлаш ҳамма ўйлаганидек безарарми?

    Маслаҳатлар | 26 июн, 13:49

    АҚШ Мексиканинг 3 та банкига санкция киритди

    Дунё | 26 июн, 13:38

    Counter-Strike 2, Dota 2 ва GTA мусулмонлар учун тақиқланган — Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси

    Қозоғистон | 26 июн, 13:32

    Нега макияж тез оқиб кетади? Ҳамма аёллар йўл қўядиган 5 хато

    Гўзаллик | 26 июн, 13:24

    Аёли ва отасини тупроққа қўйган, тақиқларга учраган “Хоразм булбули” Оғабек Собиров 53 ёшда 

    Маданият | 26 июн, 12:59

    “Манчестер Сити” футболчиси 2-3 ҳафтага сафдан чиқди

    Спорт | 26 июн, 12:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.