Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Тошкентда Akfa Medline шифохонаси қўриқчисини калтаклаган икки кишига жиноий иш қўзғатилди

    17.03.2021, 21:47 28999

    Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган шифохонада қўриқчини калтаклаган икки кишига жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

    Фото: ИИВ Тергов департаменти

    Фото: ИИВ Тергов департаменти

    Маълум қилинишича, воқеа 14 март куни соат 16:08 ларда юз берган. 45 ёшли Б.У. ва 51 ёшли Р.Қ. Akfa Medline шифохонасининг ўз хизмат вазифасини бажараётган қўриқчиси 27 ёшли А.А.ни ҳақорат қилиб, уриб, тан жароҳати етказган.

    Ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Б.У. ва Р.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

    Фото: ИИВ Тергов департаменти

    Фото: ИИВ Тергов департаменти

    Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, Б.У. мазкур шифохонада даволанаётган бўлган. Р.Қ. уни кўришга келиб, шифохона ички тартиб қоидаларига кўра мумкин бўлмаса-да, бемор хонасига киришни талаб қилган ва қаршилик кўрсатиб, бемор хонасига кирган. Бир соатдан сўнг Б.У. ва Р.Қ. ташқарига чиқиб, қўриқчига «қўлингдан нима келди?» деб мазах қилгани туфайли ушбу жанжал келиб чиққан.

    Тергов департаменти бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексида 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланганини эслатиб ўтган.

    Аввалроқ Жиззахда чақирув бўйича етиб келган шифокор хонадон эгасининг ўғли томонидан калтаклангани, Самарқандда шифохона қоровули ва шифокорини урган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, Фарғонада тез ёрдам ходимларини калтаклаган шахс қамоққа олингани, Сирдарёда 6 нафар маст фуқаро тез ёрдам ходимларини калтаклагани тўғрисида хабар берилганди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Нега вазирликда ўтирибсиз?”: Қирғизистонда депутат вазир билан тортишди (видео)

    Бугун, 19:08

    AKFA BUILD лифтлари: хавфсизлик ва қулайликка узоқ муддатли сармоя!

    Бугун, 18:00
    Реклама

    Президент Марказий Осиё—Германия иқтисодий форумини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди

    Бугун, 19:00

    Нурсултон Назарбоев қандай имтиёзларга эга?

    Бугун, 18:34

    “Такси” фильмидаги Петра — актриса Эмма Виклунднинг тақдири қандай кечди?

    Бугун, 18:11

    Ҳиндистонда Nipah вирусидан 2 киши вафот этди. Ўзбекистонликларга мазкур вирусдан сақланиш бўйича тавсиялар берилди

    Бугун, 17:55

    Тамаки контрабандаси беш баравар ошди — ЎзЛиДеп пресс-клубида яширин иқтисодиёт муаммоси таҳлил қилинди

    Бугун, 16:30

    “Қозоғистон ҳукумати нима дейди, кузатамиз” — АҚШ элчиси 

    Бугун, 17:37

    Саида Мирзиёева Хитой маданият ва туризм вазири билан учрашди (фото)

    Бугун, 17:30

    “Барселона” футболдан четлатилиши мумкин

    Бугун, 17:21

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Германия президенти билан учрашувида ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапирди

    Бугун, 17:05

    Банан, ёнғоқ ва чарчоқдан халос этиш хусусиятига эга бошқа маҳсулотлар

    Бугун, 17:01

    Тавсия этамиз

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш: 15 ёшли бола вафот этди, минглаб хонадонлар зарарланди (фото, видео)

    18:00 / 28.09.2023

    Педагогика коллежининг 9 йил аввал йўқолган талабалари, тўйдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар, дарё қирғоғига келиб қолган спорт биноси — 27 сентябрь суратлари

    23:00 / 27.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Instagram: Фарзанд кутаётган Юлдуз Турдиева, Шаҳзод Султоновнинг Феруза Норматовага сюрпризи, она бўлган Нигина Анорбоева

    22:00 / 28.09.2023

    Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага оид терговни якунлади

    21:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги омборхонада кучли портлаш рўй берди: жароҳатланганлар бор (видео)

    06:00 / 28.09.2023

    “Вазият тўлиқ назоратга олинган” — Тошкент ҳокимлиги Сергелидаги портлаш ҳақида

    09:00 / 28.09.2023

    Украина лагеридаги рус ҳарбий асирларига қандай таомлар берилади?

    22:00 / 28.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.