• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Улуғбекни Улуғбек Қодиров, Шаҳзодани Шаҳзода қилган режиссёр эди». Режиссёр Баҳром Ёқубов — ҳамкасблари ва дўстлари хотирасида

    Таниқли ўзбек кинорежиссёри Баҳром Ёқубов 11 март куни 60 ёшида оламдан ўтди. Журналист Феруз Муҳаммад режиссёрнинг ҳамкасблари, шогирдлари билан суҳбатлашиб, уларнинг Баҳром Ёқубов ҳақидаги хотиралари билан бўлишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Тириклигида қаерда эдингиз?!»

    Ферузжон ижодингизни ниҳоятда ҳурмат қиламан, лекин бир савол туғилади, сиз ва сиз каби журналистлар нима сабабдан бир инсонни ўлганидан кейин уларнинг ижоди, фаолияти ҳақида интервьюлар олиши керак. Нима учун? Нима сабабдан Баҳром Ёқубов ҳақида ўлганидан сўнг интервьюлар олиш бошланди.

    Шахсий ҳаёт билан ҳеч кимнинг иши бўлиши керак эмас, шахсий ҳаёт дахлсиз бўлиши лозим. Мен фақат Баҳром Ёқубов учун бу гапларни гапирмаяпман, умуман олиб гапиряпман. Ўлганидан сўнг хотира кўрсатув қилишнинг нима кераги бор. Одам ўлиб кетганидан кейин кўрсатувлар эмас, унинг ҳақига дуо қилишимиз керак. Ваҳоланки, интервьюларни тириклик вақтида қилиш керак эди. Яхши кўрсатув, интервью, мақола унинг ҳаётининг узайишига хизмат қиларди.

    Қайсидир фильмларда роль ижро этиб, афсусланган вақтларим бўлган, «бекор ўйнабман шу фильмда», деб ҳалигача ўйлаб юраман. Аммо Баҳром Ёқубов фильмларида роль ижро этиб, афсусланмаганман. Яхши ижодкор, яхши режиссёр эди. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, илоҳим.

    Матёқуб Матчонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Улуғбекни Улуғбек Қодиров, Шаҳзодани Шаҳзода қилган режиссёр эди»

    Нафақат кинода, балки ҳаётда ҳам улардан кўп нарса ўрганганман. Бу инсоннинг гап-сўзларида хатó бўлмас эди, кам гапирардилар, аммо жуда ўринли гапни айтардилар. Ўзбеккино оламида нечта юлдуз чиққан бўлса, аввало, улар сабабчи бўлганлар деб ўйлайман. «Фотима ва Зуҳра» фильмини суратга олганларидан сўнг Улуғбек Қодиров, Шаҳзода, Гулчеҳра Эшонқулова, Убайдулла Омон каби ижодкорларнинг у фильмгача ҳам мухлислари бўлгандир, бироқ шу фильмдан кейин ҳақиқий юлдуз сифатида эътироф этилди. «Бахт учун миллион»ни суратга олганларида Севинч Мўминова гуркираб кетган, «Согдиана»дан сўнг Согдиана ижодий чўққига чиққан. «Супер келинчак» фильми орқали нафақат Адиз Ражабов ва Диана машҳурликка эришган, балки Мурод Ражабов ҳамда Саида Раметованинг ҳам қайтадан туғулиши бўлган деб ўйлайман. Улар томонидан суратга олинган бир қанча фильмларда суратга тушиш насиб этди. Яхши инсон эдилар, Аллоҳ раҳматига олсин.

    Алишер Усмонов, актёр

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Менга чиройли кадр керак эмас», дердилар…

    Институтни битирганимдан сўнг сериал суратга олганимни кўриб, мени ишга таклиф этганлар. «Ташландиқ» деб номланган фильмларида оператор бўлиб иш бошлаганман. Улар билан «Мажруҳ», «Супер келинчак», «Мистер Америка», «Ичкуёв», «Жодугар», «Ёндиради-куйдиради», «Мен юлдузман», «Бойвачча куёв» ва сўнгги фильмлари — «Ўзбекча ажралиш»ни биргаликда суратга олганмиз. Бу инсон ҳақиқий, профессионал режиссёр эди. Улардан олган сабоқларни бутун умр эсимдан чиқармасам керак. «Менга чиройли кадр керак эмас, менга сценарий бўйича олинган, драматургияси чиқадиган жонли кадр керак», дердилар. Агар фильм драматургияси чиройли кадрни талаб қилсагина, чиройли кадрлар олинарди.

    «Муштарий» деб номланган сериал суратга олиш ниятида юргандилар. Сўнгги ҳаракатлари шу сериал бўйича эди. Ўзбеккино оламида жуда катта йўқотиш бўлди.

    Умид Маликов, оператор

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Жуда кўпчиликнинг ҳаётида туб бурулиш қилганлар»

    Кино оламига режиссёр бўлиш учун келганман. Жуда кўп режиссёрларга «шогирдликка олинг», деб илтимос қилганимда улар мени ўзларининг қора рўйхатига киргизиб қўйишган. Баҳром Ёқубовга шогирд тушиш учун бир неча бор ҳаракат қилганман, аммо мақсадимга ета олмаганман. Кейин бирдан ўзларидан таклиф келган. Шундан сўнг сценарий ёзишдан тортиб, токи фильм премьерасигача бўлган барча жараёнларнинг ипидан игнасигача ўргатганлар. Баҳром Ёқубов ўзбеккино оламида бугунги кунда оператор, режиссёр, рассом, актёр, актриса бўлиб фаолият юритаётган жуда кўпчиликнинг ҳаётида туб бурулиш қилиб берганлар. Уларнинг ҳаётини ўз ўрнига қўйиб берганлар. Бу жуда катта гап, катта савоб, катта иш деб ўйлайман. Улар билан «Ёндиради куйдиради», «Жодугар», «Бойвачча куёв», «Мажруҳ», «Фарҳод ва Ширин», «Мен юлдузман», «О Марям, Марям» фильмларида биргаликда ишлаш насиб этган.

    Руслан Мирзаев, продюсер

    14.03.2021, 18:53   Изоҳ (0)   57979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марҳум сухандон ва хонанда Шуҳрат Қаюмовнинг ўғли уйланди (видео)

    14.03.2021, 14:56

    Таниқли режиссёр Баҳром Ёқубов 60 ёшида вафот этди

    12.03.2021, 08:08

    Асал Шодиева сўнгги пайтларда киноларда кам кўринаётгани сабабини айтди

    11.03.2021, 13:59

    Саида Мирзиёевадан Асал Шодиевагача: «Музей қандай тузилган» болалар китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (фото)

    10.03.2021, 19:46

    Озодбек Назарбеков «Мендирман Жалолиддин» сериалининг бирорта саҳнаси Ўзбекистонда суратга олинмаганига изоҳ берди

    10.03.2021, 19:22

    Озодбек Назарбеков актёрлар — Алишер Узоқов ва Адиз Ражабовнинг «Мендирман Жалолиддин» сериалида роль ижро этмагани сабабини айтди

    09.03.2021, 15:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.