• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Саида Мирзиёевадан Асал Шодиевагача: «Музей қандай тузилган» болалар китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (фото)

    Тошкент Политехника музейида 10 март, чоршанба куни «Музей қандай тузилган» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Маросимда қайд этилишича, ушбу болалар китобининг ўзбек тилидаги мослаштирилган таҳрири Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Латвиядаги АBC Design нашриёти билан ҳамкорликда чоп этилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбир аввалида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева нутқ сўзлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Азиз дўстлар, бугун эътиборингизга кичик, аммо шу билан бирга ўзига хос лойиҳани тақдим этмоқчимиз. Биз яшаётган юқори технологиялар даврида болаларнинг музейлар ва бошқа маданий объектларга бўлган қизиқишини сақлаб қолиш тобора қийинлашиб бормоқда. Шуни англаб, тушунган ҳолда ушбу китобни болажонлар ва ота-оналар эътиборига ҳавола қилишга қарор қилдик.

    Мазкур китобни ўзим ҳам қўлимга тушган заҳоти катта қизиқиш билан, мириқиб ўқиб чиқдим. Унда музей экспонатлари, суратлардаги персонажлар ўзлари ҳақида эркин ва содда тилда ҳикоя қилади. Унинг ёрдамида сиз музей ортидаги ҳаёт, омборхона, картиналар қандай сақланиши, реставрация қилиниши, қай тарзда залга қўйилиши тўғрисида маълумотга эга бўласиз.

    Мен болаларнинг эркин ва кучли ички мотивация ёрдамида билим олишлари тарафдориман. Баъзан фарзандларимнинг суҳбатларини тинглай туриб, қайсидир маънода улар билим борасида мендан ўзиб кетишганини ҳис этаман. Аслида, мен учун бундан ортиқ қувонч йўқ.

    Болажонлар қалбида тарихга, санъат ва маданиятга иштиёқ ҳамда муҳаббат пайдо бўлишида ушбу китоб катта аҳамият касб этишига ишонаман», — деди Саида Мирзиёева.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, маросимда мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори Гаяне Умеровалар ҳам китоб тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, музейлар тарихи ҳақида болалар учун иллюстрацияларга бой мазкур китобда рассом Давид Бём асарларидан фойдаланилган, матн муаллифлари: Ондржей Хробак, Ростислав Коричанек ва Мартин Ванек. Энциклопедия катта альбом шаклида тузилган бўлиб, у ажойиб иллюстрациялар ва махсус топишмоқлардан иборат. Китобда кўп жиҳатли маълумотлар ҳам мавжуд.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Музей қандай тузилган» китоби Моравия галереяси (Брно, Чехия)нинг ташаббуси билан биринчи марта нашр қилинган. Китобнинг рус тилидаги таҳрири «Гараж» замонавий санъат музейи ва «Ad Marginem» нашриётининг қўшма босма дастуридир. Ушбу китоб Болоньяда ўтказиладиган халқаро болалар китоби ярмаркасида (Bologna Cilddren’s Book Fair) ғолиб бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ОАВ вакилларига берган интервьюсида ушбу китоб болаларни музей ва бошқа маданий муассасаларга ошно қилишда муҳим роль ўйнашини қайд этди.

    «Ҳозир тўртинчи саноат инқилоби бошланган даврда кўплаб касбларда ишни робот бажармоқда. Агар болаларимиз бу замонда рақобатбардош бўлишини хоҳласак, уларда робот бажара олмайдиган кўникмаларни шакллантиришимиз керак. Бундай хислатлар ижодкорлик ва креативлик кабилардан иборат.

    ‘Музей қандай тузилган’ китоби айнан шундай йўналишда болалар билим олишига ёрдам беради.

    Музейга бориш деганда график қилиниб, ҳамма йиғиб олиб борилади. Лекин бундай ташрифлар болаларга қанчалик қизиқ бўлган? Музейлар ҳақида бугун тақдимоти ўтказилаётган китобни ўқиган болаларнинг ўзи уларга қизиқади. Бунинг билан ўсиб келаётган болалар маданият истеъмолчиси сифатида шаклланади, музейларга оиласини ҳам олиб боради ва музейга келиб ҳордиқ чиқариш оилавий анъанага айланади», - деди Шерматов.

    Китобнинг ўзбек тилидаги мослаштирилган таҳририга И.В. Савиский музейининг коллекциясидан Александр Николаев (Уста Мўмин), Виктор Уфимсев, Александр Шевченко, Николай Карахан, Евгений Лисенко, Александр Волков каби машҳур рассомларнинг асарлари киритилган.

    Бундан ташқари, китобдан Дамир Рўзибоев, Вячеслав Усеинов ва Жолдасбек Қуттимуратов каби Ўзбекистон тасвирий санъатининг замонавий вакиллари асарлари ҳам ўрин олган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тақдимотда иштирок этган таниқли актриса Асал Шодиева «Дарё» мухбири Миролим Исажоновга берган интервьюсида ушбу китоб ҳақида ўз фикрларини билдирди:

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтида ўқиганим боисми, музейларга саёҳат қилиш, улар тўғрисида маълумотларга эга бўлишга жуда қизиқаман. Ушбу китоб ранг-баранглиги ва расмларга бойлиги билан эътиборимни тортди. Айнан шу жиҳатлар сабаб ҳам болажонларда китобга нисбатан қизиқиш уйғонади, деб ўйлайман. ‘Музей қандай тузилган’даги маълумотлар уни ўқиган одамнинг, айниқса, болаларнинг хотирасида узоқ йилгача сақланиб қолиши шубҳасиз.

    Фарзандим ҳали кичкина, аммо унга бу китобдаги расмларни кунора кўрсатиб, санъатга иштиёқини ошириб бориш ниятидаман. Ҳарф таний бошлаган вақтидан эса музейлар ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан таништираман. Қисқаси, бу китоб жуда ҳам фойдали қўлланма бўлибди».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тақдимотдан сўнг болалар учун рангли қоғозлардан турли нарсалар ясаш бўйича маҳорат дарси ўтилди. Шунингдек, иллюзион шоу ҳам ташкил этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мавзуга доир:

    • Саида Мирзиёева «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида кўриш қобилияти яхшиланаётган жиззахлик болалардан хабар олди
    • Саида Мирзиёева «Мендирман Жалолиддин» ҳақида: Сериалимиз кимгадир ёқиши, кимгадир маъқул келмаслиги табиий
    • АОКАда журналистикага оид 10 жилдлик қўлланманинг тақдимоти ўтказилди
    • Лондонда илк бор инглиз тилига таржима қилинган «Кеча ва кундуз» романининг тақдимоти бўлиб ўтди

    10.03.2021, 19:46   Изоҳ (0)   41975
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озодбек Назарбеков «Мендирман Жалолиддин» сериалининг бирорта саҳнаси Ўзбекистонда суратга олинмаганига изоҳ берди

    10.03.2021, 19:22

    Озодбек Назарбеков актёрлар — Алишер Узоқов ва Адиз Ражабовнинг «Мендирман Жалолиддин» сериалида роль ижро этмагани сабабини айтди

    09.03.2021, 15:32

    «Кино зўр чиқди». Шавкат Мирзиёев актриса Юлдуз Ражабовани ижодни сусайтирмасликка чақирди

    08.03.2021, 12:10

    Шавкат Мирзиёев иштирокидаги 8 март—Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросим – суратларда

    07.03.2021, 08:55

    АҚШга кўчиб кетган ўзбекистонлик машҳурлар. 2-қисм (фото)

    06.03.2021, 09:53

    «Тос суягим майдаланган, юзимнинг ярми йўқ эди». Актриса Хосият Ҳусанова мудҳиш автоҳалокатга учраб, тирик қолгани ҳақида гапириб берди (видео)

    04.03.2021, 22:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.