• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Эски меҳмонхона 2,2 млрд сўмга қайта таъмирланиб, нодавлат боғча ташкил этилган. Шу боис субсидия берилмайди». Вазирлик қашқадарёлик тадбиркор шикоятига жавоб берди

    Мактабгача таълим вазирлиги қашқадарёлик тадбиркор Ваҳоб Норсафаровнинг давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган боғчасининг ёпилиш эҳтимоли ҳақидаги мақолага муносабат билдириб, тадбиркорнинг такрорий мурожаатлари халқ ва тадбиркорлар ўртасида норозилик кайфиятини уйғотиш сабаб бўлаётганини билдирди.

    2019 йил 5 декабрь.

    2019 йил 5 декабрь.
    Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги

    Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева томонидан тақдим этилган муносабатда «Реал келажак» нодавлат таълим муассасаси билан имзоланган битим Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 944-сонли қарори билан тасдиқланган низомга кўра тузилгани, бу шаклда тузилган битимларда эса ташкилот ишчи ходимларининг иш ҳақлари давлат бюджети ҳисобидан қопланиши кўзда тутилмагани таъкидланган.

    «Ушбу битимга асосан лойиҳа қиймати 2 миллиард 700 миллион сўмни ташкил этиб, шундан 2 миллиард сўми вазирлик томонидан йўналтирилган имтиёзли кредит маблағи ва 700 миллион сўми ташаббускор маблағи ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Мазкур битимда томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари келтирилган бўлиб, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан олинган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган. Хусусан, 2019 йил 5 августда ажратилган ресурс маблағлари ҳисобидан 2 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари тадбиркорга тўлиқ ажратиб берилган. Тадбиркор томонидан ажратилган имтиёзли кредит маблағи ва ўз маблағи ҳисобидан реконструкция ишлари 2019 йил 25 сентябрда тугатилган ҳамда 7 октябрда давлат қабул комиссияси далолатномаси расмийлаштирилган. Ҳозирги кунда ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини юритиб келмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.

    Вазирликка кўра, ташкилот муассиси Ваҳоб Норсафаров ўзига берилган ёрдамларни тилга олмай, субсидия ажратилишини сўраб, Президентга, Мактабгача таълим вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили омбудсманга такрорий мурожаатлар қилган. Шунингдек, вилоятда ташкил этилган сайёр қабулларда ҳамда ижтимоий тармоқларда ҳам «Реал келажак» НТМга педагог ишчи ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун республика бюджетидан субсидиялар ажратиш масаласида такрорий видеочиқишлар қилган.

    «Таъкидлаш лозимки, ушбу низомга кўра ‘Реал келажак’ НТМ қуйидаги имтиёзлардан фойдаланиб келмоқда, — дея вазирлик тадбиркорга кўрсатилаётган ёрдамларни бирин-кетин санайди. — Биринчидан, 15 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан 1 фоизлик ставкада 2 миллиард сўм миқдоридаги кредит маблағи берилган. Иккинчидан, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган сумманинг 50 фоизига қадар миқдорда давлат бюджетидан субсидиялар ажратиб келинмоқда. Учинчидан, НМТТ ўз фаолиятини амалга ошира бошлагандан кейин ўн йил мобайнида барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган. Тўртинчидан, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланган ойдан бошлаб ўн йил муддатга ягона ижтимоий тўлов ставкаси 5 фоиз миқдорида тўлов амалга ошириб келинмоқда».

    Вазирлик ахборот хизматининг тушунтиришича, Президентнинг 2018 йил 5 апрелдаги қарорининг 97-банди охирги хатбошисида «мактабгача таълим муассасасининг раҳбарлари, методистлари, тарбиячилари, дефектологлари, психологлари, мусиқа ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган шартларда қўшимча бюджет субсидияларини олиш ҳуқуқига эга» эканлиги кўрсатиб ўтилган. Ушбу банд қарорда санаб ўтилган давлат-хусусий шерикликнинг 9 та шаклидан бири, яъни 12-бобда келтирилган шаклига тегишли бўлиб, бунда хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби ва имтиёзлари белгиланган. Ушбу бобда келтирилган имтиёз, мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикликнинг бошқа шаклларига татбиқ этилмаслиги кўрсатиб ўтилган.

    «‘Реал келажак’ НТМ томонидан ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти моддий таъминлаш шаклида эмас, балки эски меҳмонхона биносини вазирлик томонидан йўналтирилган имтиёзли кредит ҳисобидан реконструкция қилиб, жиҳозлаш орқали юқоридаги 944-сонли қарор асосида ташкил этилган. НТМ бошқарувчиси Ваҳоб Норсафаровнинг шу мазмундаги аввалги мурожаатларига вазирлик томонидан 2019 йил 2 октябрда, 30 октябрда, 2020 йил 22 апрелда, 2 июнда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Д.Қосимовнинг 2020 йил 14 майдаги жавоб хатлари орқали тушунтиришлар берилган», — дейди вазирлик ахборот хизмати масъуллари.

    Вазирлик томонидан қўшимча қилинишича, тадбиркор талаб қилгандек амалдаги ушбу қарорларга тегишли ўзгартириш киритилиши мактабгача таълим соҳасида жорий этилган давлат-хусусий шериклик шаклларининг мазмуни ва моҳияти кескин ўзгаришига олиб келади ҳамда давлат бюджетидан қўшимча сарф-харажатларни талаб этади. Шу сабаб вазирлик тадбиркорнинг талабини мақсадга мувофиқ эмас, деб топган.

    Мактабгача таълим вазирлигининг таъкидлашича, тадбиркор Ваҳоб Норсафаровнинг такрорий видеомурожаатларида давлат томонидан «Реал келажак» НТМга тақдим этилган имтиёзларга тўхталиб ўтилмай, ҳукумат ва вазирлик раҳбарларига нисбатан асоссиз ва ноўрин фикрлар билдириб келинмоқда. Бу орқали тадбиркор икки томонлама имзоланган битимда белгиланган мажбуриятларини бажармасликни мақсад қилган.

    «Фуқаро Ваҳоб Норсафаров томонидан мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни ҳамда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорларга яратилган имтиёз ва имкониятларни нотўғри талқин қилиб келаётганлиги, халқимиз ва тадбиркорлар ўртасида норозилик кайфиятини уйғотишга ўз таъсирини кўрсатмоқда», — дейилади вазирлик муносабатида.

    Мавзуга доир: Қашқадарёда яна иккита нодавлат боғча кредит ололмагани сабабли ёпилди

    07.03.2021, 14:37   Изоҳ (0)   27213
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инстаблогер Дониёр Қаюмовнинг Malibu’си рухсатсиз «тонировка» қилингани учун жарима майдончасига олиб кетилди

    07.03.2021, 14:16

    Сирдарё вилояти молия бош бошқармаси маъмурий биносида ёнғин юз берди

    07.03.2021, 12:36

    «Ўзбекистонга олтин медал олиб келмоқчи эди». 13 ёшли спортчи йигит Катта Фарғона каналида чўкиб кетди

    07.03.2021, 10:36

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси Газли ҳудудида табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганди

    07.03.2021, 10:30

    Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз 800 кг гўштни машина салони ва юкхонасида олиб кетаётган шахслар аниқланди

    07.03.2021, 10:15

    Андижонда хандақ қазиётганда тупроқ босиб қолган фуқаро қутқарилди

    07.03.2021, 09:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.