• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Марсга учишга мўлжалланган Starship ракетаси прототипи қўнганидан кейин портлаб кетди (видео)

    Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан ишлаб чиқилган Starship космик кемаси прототипини учириб синаш парвозга 0,1 сония қолганида тўхтатилди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    CNN хабарига кўра, Starship SN10 (ўнинчи серияли синов қурилмаси) синов парвозига тайёр эди, аммо парвоз олдидан сўнгги лаҳзада кема двигателлари тўхтатилди ва SpaceX парвоз амалга ошмаслигини маълум қилди.

    ABORT. SpaceX’s Starship test flight was aborted at engine start.

    SpaceX is evaluating whether it can try again today to launch the Starship test flight from South Texas.

    Watch live: https://t.co/1pJHg7dtIz pic.twitter.com/vnZyVHtsDQ

    — Spaceflight Now (@SpaceflightNow) March 3, 2021

    The New York Times ёзишича, парвоз двигателлардан бирида аниқланган муаммолар туфайли тўхтатилган. Прототипнинг борт компьютери двигателлардан бирида тортиш кучи жуда катталашиб кетгани ҳақидаги маълумотни қабул қилган, деб ёзади Ars Technicа SpaceX асосчиси Илон Маскнинг изоҳига таяниб.

    Starship SN10 текширувдан ўтказилди ва ёнилғи билан тўлдирилгач, қайтадан парвозга тайёрланди. Ракета старт олиб, белгиланган баландликкача чиқди (тахминан 10 км). Сўнг у қўнди, аммо қўнишдан кейин бир неча дақиқа ўтиб, портлаб кетди. Reuters ёзишича, бу Starship қўнишга муваффақ бўлган биринчи ҳолатдир, бунгача барча намуналар двигатель ишга туширилганидан кейин ёки уларни қўндиришга уриниш пайтида портлаган.

    🚀🇺🇸 Вторая попытка тестового полета прототипа Starship SN10 прошла успешно — ракета выполнила посадочный маневр и совершила посадку на площадке полигона SpaceX в Бока Чика. Примерно через десять минут после посадки прототип взорвался. pic.twitter.com/dcH43F52Nv

    — Рустем Адагамов (@adagamov) March 4, 2021

    Илон Маск Starship элтувчи ракетасининг прототипи сўнгги синов парвозлари чоғида эсон-омон қўнганини маълум қилди. «Starship SN10 эсон-омон қўниб олди!» — деб ёзди у Twitter’да.

    Starship’нинг саккизинчи ва тўққизинчи прототиплари 2020 йил декабрида ва 2021 йил февралида синов парвозлари чоғида қўниш пайтида портлаб кетган эди.

    Бир кун аввал эса SpaceX компанияси 60 та Starlink микроспутники билан Falcon 9 ташувчи ракетаси парвозини режалаштирилган вақтга 1 дақиқа-ю 24 сония қолганда бекор қилган эди.

    Starship космик кемаси ва ўта оғир ракетаси Ерга яқин орбита, Ой ва Марсга экипаж ва юкларни олиб чиқишга мўлжалланган. Starship Ерга яқин орбитага 100 тоннадан ортиқ юкни етказишга қодир бўлган тарихдаги энг кучли ташувчи ракета бўлиши кутилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • SpaceX’нинг Starship кемаси прототипи синовлар чоғида портлаб кетди (видео)
    • Starship ракетаси прототипи вертикал қўниш имкониятини текшириш вақтида ерга урилиб, портлаб кетди (видео)
    • SpaceX ракета учирилишига бир ярим дақиқа қолганида парвозни бекор қилди

    04.03.2021, 10:47   Изоҳ (0)   22290
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пандемия даврида бутун дунёда демократия ва эркинлик даражаси пасайгани маълум қилинди

    04.03.2021, 07:36

    Жанубий Кореяда икки киши AstraZeneca билан эмлангандан сўнг вафот этди

    04.03.2021, 07:21

    Грецияда юз берган зилзила оқибатлари — суратларда

    04.03.2021, 05:47

    Санкт-Петербургда коронавирусдан вафот этган шифокорларга атаб ёдгорлик очилди. Очилиш маросими ёдгорлик ташаббускорларисиз, махфий тарзда ўтказилди

    04.03.2021, 05:26

    Мьянмадаги намойишларда 38 киши ҳалок бўлди

    04.03.2021, 05:05

    АҚШ полицияси огоҳлантирувчи разведка хабарлари туфайли Капитолийда хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда

    04.03.2021, 00:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.