Шоу-бизнес оламида ўз мавқейига эга юлдуз Ким Кардашьян сочларини турмаклатаётган вақтда оғзини очиб ухлаб қолганидан сўнг, ижтимоий тармоқларда кулгили қаҳрамонга айланди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Ушбу кулгили ҳолатни стилист Крис Эпплтон суратга олган ва Instagram саҳифасига жойлаштирган. Кардашьян бундан умуман хафа бўлмаган ва постга нисбатан ҳазил тариқасида жавоб қайтарган.
«Жин урсин, мен сени ёмон кўраман. Шунчаки мени адойи тамом қилдинг», − деб ёзган юлдуз.
Шунингдек, суратга «Унинг 4 та боласи бор. Унга мумкин», «Сени жуда ҳам яхши ҳис қилиб турибман, билдимки, Ким Кардашьян ҳам оғзини очиб ухлайди», «Бу сочларимни шампунь билан юваётгандаги худди ўзим. У чиндан ҳам бўшаштириб юборади», «Қандай ёқимли», − дея изоҳ қолдирган обуначилар.
Мавзуга доир:
- Ким Кардашьяннинг Instagram’даги обуначилари сони 200 миллионга етди. Яна қайси юлдузлар ушбу натижага эришган?
- Ким Кардашьян қўл остидаги ходимларининг ҳар бирига 10 минг долларлик Rolex соатини совға қилди
- Америка реалити-шоулари юлдузи Ким Кардашьян 6 йиллик турмушдан сўнг рэпер Кане Уэст билан ажрашмоқда
Изоҳ (0)