Беларусь бош вазири ўринбосари Александр Субботин бошчилигидаги делегацияси 3—5 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Беларуснинг Тошкентдаги элчихона матбуот хизмати хабар берди.
Делегация икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилишида ва ўзбек—беларус ишбилармонлар кенгашининг йиғилишида иштирок этади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идораларда музокаралар, шунингдек, Ташқи ишлар вазирликларида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилади.
Делегация аъзолари Беларусь шериклари билан ҳамкорлик олиб бораётган Ўзбекистондаги ўзбек—беларус қўшма корхоналари ва компанияларига ташриф буюради. Шунингдек, улар минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш ва кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказиладиган Олмалиқ ҳамда Самарқандга боради.
Делегация таркибидан саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат, таълим, ташқи ишлар, транспорт ва алоқа, соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат стандарти, Миллий Фанлар академияси ва Беларуснинг бошқа идоралар раҳбарлари ўрин олган. Делегациянинг ишбилармонлик қисмига машинасозлик, енгил, озиқ-овқат ва фармацевтика саноати корхоналари раҳбарлари ҳамда университетлар ректорлари билан учрашади.
Беларусь томонининг маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо ҳажми 280,1 миллион АҚШ долларини ташкил этган (2019 йилга нисбатан +17,1% фоиз), шу жумладан, Беларусь товарлари импорти 237,5 миллион АҚШ долларини ташкил этган, Ўзбекистон товарларининг Беларусга экспорти — 42,6 миллион доллар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга расмий ташрифи доирасида имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Беларусь ҳукумати ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида битим 2021 йил 18 февралдан кучга кирган.