«Муҳташам юз йил» сериали юлдузи Марям Узерли Мексика сериалида суратга тушади. Лойиҳа ижодкорларининг хоҳишига биноан унинг қандай номланиши ҳақида маълум қилинмаган, деб ёзади «Rus.Turkey.com».
Иккинчи фарзандини дунёга келтирганига ҳали кўп бўлмаган актриса америкалик ва мексикалик ҳамкасблари билан ҳамкорлик бўйича музокараларни тиклаган бўлиб, айни вақтда мексикаликлар томонидан илгари сурилган лойиҳа етакчилик қилмоқда.
Марям рол ижро қилиш учун таклиф қилинган мазкур сериалнинг классик мелодрама жанрида бўлиши, шунингдек, нафақат Мексика, балки бошқа мамлакатларда ҳам машҳурликка эришиши кутилмоқда. Аввалроқ Марям Узерлифарзандининг отаси суратини кўрсатгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- «Муҳташам юз йил» сериалига таклиф этилган, бироқ сўнгги дақиқаларда унда иштирок этишдан бош тортган актёрлар (фото)
- Фото: Мухлислар актёрлар ўзгартирилганини қабул қила олмаган фильмлар
- «Муҳташам юз йил» 10 ёшда: Оламшумул муваффақият қозонган сериал ҳақида қизиқарли фактлар (фото)
- Фото: «Муҳташам юз йил» сериали юлдузларининг ўзига қуйиб қўйгандек ўхшайдиган фарзандлари
Изоҳ (0)