«Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Европа Лигаси 1/16 финал жавоб ўйинлари якуни бўйича ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Габонлик футболчи «Бенфика»га қарши баҳсда (3:2) иккита гол уришга муваффақ бўлганди.
Шунингдек, ушбу соврин учун қуйидаги футболчилар кураш олиб борганди:
- Деле Алли («Тоттенҳэм») — «Вольфсберг»га қарши ўйинда (4:0) гол ва иккита ассист, 93% узатмалар аниқлиги;
- Альфредо Морелос («Рейнжерс») — «Антверпен»га қарши учрашувда (5:2) гол;
- Андреас Линде («Молде») — «Ҳоффенҳайм»га қарши беллашувда (2:0) 9 та сейв.
Мавзуга доир: Европа Лигасида ҳафта рамзий терма жамоаси эълон қилинди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)