Смартфонлардан тарқаладиган кўк нурнинг терига зарарли таъсири ҳақидаги баҳслар 2005 йилда — биринчи iPhone чиқарилишидан икки йил олдин бошланган. Ўшандан бери ушбу қисқа, аммо кучли ёруғлик тўлқинлари (high-energy visible — HEV) организм биоритмига таъсир қилиши, тери ҳужайраларини ўлдириши ва қариш жараёнини тезлаштириши ҳақида далиллар пайдо бўла бошлади. Бошқача қилиб айтганда, гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланганда уларнинг зарарлилиги ҳақида шубҳалар пайдо бўла бошлади: эҳтимол бу «қўрқитишлар» гўзаллик компаниялари томонидан уюштирилаётгандир? Ахир қуёшда ҳам кўк нурлар бор, лекин ундан ҳимояланишнинг ҳожати йўқ-ку.

Фото: Getty Images

«Қуёшда ҳақиқатан ҳам HEV нурлар бор ва улар терига зиён етказиш борасида ультрабинафша нурлардан қолишмайди, — дейди Uriage дерматологик лабораторияси мутахассиси Оксана Ларионова. — Бироқ биз кўк нурларнинг асосий қисмини смартфон, телевизор ва компьютер экранлари орқали оламиз – бу қуёш нуридан 40 фоизга кўпроқ демакдир. Кўк нур ультрабинафша нурланишидан фарқли ўлароқ, куйиш ёки қизаришни келтириб чиқармайди, аммо сездирмасдан зарар етказади. Шунинг учун бўлса керак, ҳамма ҳам унинг хавфли бўлиши мумкинлигига ишонмайди».

Фото: Getty Images

2019 йилда Орегон университети олимлари пашшалар устида тажриба ўтказди: биринчи гуруҳдаги пашшалар кўк нур остида 12 соат, иккинчи гуруҳдагилари эса табиий ёруғлик остида қолдирилди. Натижада биринчи гуруҳдаги пашшаларнинг ҳаракатланиш функциясини бузилиб, мия нейронлари ва кўз тўр пардасига жиддий зарар етган. «Муаммо шундаки, кўк нур мелатонин ишлаб чиқаришни секинлаштиради, — деб қўшимча қилади Aging Control клиникасининг косметологи Таисия Петрова. — Оқибатда уйқу етишмаслиги сабаб ёшга боғлиқ ўзгаришлар содир бўлади».

Apple 2016 йилда кўк нур таъсирини минималлаштириш учун смартфонларида «тунги режим» функциясини тақдим этди. Шунингдек, энди смартфон созламалари ёрдамида экранни қизил рангда қилиш мумкин. Бундай рангдаги ёруғлик қоронғида ноқулайлик туғдирмайди, кўз тўр пардасига деярли таъсир қилмайди, аммо ҳар қандай ранг ҳам ухлашга халақит беради. Шу сабабли шифокорлар ухлашдан икки-уч соат олдин телефонни ўчириб қўйишни маслаҳат беради.

Фото: Getty Images

Ажинлар ва пигмент доғлар

2016 йилда Merz Aesthetics компанияси смартфонлардан фаол фойдаланадиган одамлар ўртасида сўровнома ўтказди. ERCTA академияси косметологи Люсин Алексаняннинг таъкидлашича, кўк нур туфайли терида эркин радикаллар ҳосил бўлиб, улар ҳужайралар тузилишини бузади ва эрта қаришни келтириб чиқаради. Экраннинг ёрқинлиги кўзни чарчатади — мимик ажинлар ҳосил бўлганлиги сабабли кўпчилик юз мушакларининг микротаранглигини сезмай ҳам қолади.

Аммо шифокорлар пигмент доғлар смартфон туфайли пайдо бўлиши мумкинлигига амин эмас. Телефондан ажралмайдиган одамларнинг кўзи остида қора ҳалқалар пайдо бўлиши эса аллақачон ўз исботини топган.

Фото: Getty Images

Технобўйин (Tech—техно, neck—бўйин)

Инсон бошининг оғирлиги тахминан 4,5 килограмм. Агар бошни смартфон ёки ноутбук экрани устига қийшайтирсак, бўйинга тушадиган оғирлик 27 килограммгача ошади. «Технобўйин биринчи навбатда бўйин зонасида юзга келадиган оғриқ ва кўндаланг ажинлар билан намоён бўлади, — дейди LazerJazz клиникаси косметологи Юлианна Културбаева. — Бу муаммо ноқулай аҳволда китоб ўқишни яхши кўрадиганларга таниш ҳолат».

Технобўйин пайдо бўлишининг олдини олиш учун коллаген ишлаб чиқаришни кучайтирадиган муолажалар (инъекция, термаж)дан, ажинларни кетказишда эса гиалурон кислотасига бой бўлган моддалардан фойдаланиш мумкин. Бўйин оғриғидан массаж ҳамда смартфонни кўз баландлиги даражасида ушлаб туришга одатланиш орқали халос бўлиш мумкин.

Фото: Getty Images

Аллергия ва тошмалар

Смартфон юзасида ҳожатхонага қараганда 7-10 баравар кўп бактериялар борлиги, афсуски, ҳақиқат. Кўпинча косметологлар юз терисининг ҳолатидан келиб чиқиб, бемор телефонни қайси қўлида кўпроқ ушлаб туришини аниқлайди.

«Нопок юзанинг терига тегиши яллиғланишни қўзғатади, — дейди Le Colon косметологи Ирина Максимова. — Бу муаммо шунчалик кенг тарқалганки, у аллақачон ўз номига эга: phacne (phone—телефон + acne—тошма). Яллиғланишнинг олдини олиш учун телефонингизни мунтазам равишда таркибида спирт бўлган воситалар билан артинг ёки наушниклардан фойдаланинг».

Фото: Getty Images

Унчалик кенг тарқалмаган бўлса ҳам, аммо дерматологларни ташвишлантирадиган нарса смартфоннинг терига тегиши натижасида юзага келадиган муаммо — аллергиядир. Кўпинча теридаги бундай реакция телефон корпусидаги никель моддаси туфайли содир бўлади, бу эса шиш, қизариш, қичишиш, тошма пайдо бўлишига олиб келади. Ҳозирда смартфон ишлаб чиқарувчилар ушбу металлдан камроқ фойдаланишга, телефон корпусини пластикдан ясашга ҳаракат қилмоқда.

Микробиома ўзгариши

Фото: Getty Images

2017 йилда смартфондан нурланиш теридаги фойдали бактерияларнинг кўпайишини тезлаштириши ёки секинлаштириши мумкинлигини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказилди. Сезиларли ўзгаришлар смартфонни камдан кам ишлатадиганлар терисида аниқланди. Аммо доимо қўлидан телефон тушмайдиганларнинг микробиомаси барқарор эди. Олимларнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда бактериялар ривожланиб, доимий нурланишга мослашган бўлиши мумкин.

«Кўк нур тарқалиши уйқуга халақит беради ва бу стресс даражасини сезиларли даражада оширади. Стресс, ўз навбатида, тери микробиомасига салбий таъсир қилади. Ушбу ҳимоя қатламининг яхлитлигини тиклаш учун пробиотикалар, липидлар, антиоксидантларга бой ўсимлик экстрактлари ва витаминларни қабул қилиш лозим. Соғлом ва кучли микробиома электромагнит нурланиш ёки кўк нурдан ўзини ҳимоя қила олади», — дейди Lancôme мутахассиси Валерия Хохлова.