Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали дастлабки баҳсларидан ўрин олган сўнгги тўрт ўйин 23 ва 24 февраль кунлари бўлиб ўтди.
УЕФА матбуот хизмати мазкур ўйинлар якуни бўйича ҳафта рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Ундан «Манчестер Сити»нинг тўрт нафар ўйинчиси ўрин олди. «Реал Мадрид»дан уч, «Челси» ва «Бавария»дан эса икки нафардан ўйинчи топ-11 ликдан жой олди.
ЕЧЛ ҳафта рамзий (фентези) терма жамоаси билан танишинг:
Дарвозабон: Эдуард Менди («Челси»);
Ҳимоячилар: Ферлан Менди, Рафаэл Варан (иккиси «Реал»), Антонио Рюдигер («Челси»), Кайл Уокер, Жоау Канселу (иккиси «Манчестер Сити»);
Ярим ҳимоячилар: Жамол Мусиала («Бавария»), Лука Модрич («Реал»);
Ҳужумчилар: Лерой Сане («Бавария»), Бернарду Сильва, Габриэль Жезус (иккиси «Манчестер Сити»).
- Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсларининг энг чиройли голига даъвогарлар маълум бўлди (видео)
- Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)