«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки баҳси доирасида кечган «Боруссия М»га қарши учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу «шаҳарликлар» устози Хосеп Гвардиола учун Чемпионлар Лигасидаги 81-ғалаба бўлди. Каталониялик мутахассис бу борада «Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо билан тенглашиб олди ва рўйхатда тўртинчи ўринга кўтарилди.
Мазкур кўрсаткич бўйича рекордчи «Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон (102 ғалаба) ҳисобланади. Шунингдек, Карло Анчелотти (89) ва Арсен Венгер (86) топ-3 ликдан ўрин олган.
«Манчестер Сити» ва «Боруссия М» жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 16 март куни бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)