Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал дастлабки ўйинлари 16-17 ва 23-24 февраль кунлари бўлиб ўтди.
УЕФА мазкур босқичнинг энг чиройли голи муаллифига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Бу соврин учун тўрт футболчи кураш олиб боради.
- ПСЖ форварди Килиан Мбаппенинг «Барселона»га қарши баҳсдаги (4:1) иккинчи голи;
- «Боруссия Д» ярим ҳимоячиси Маҳмуд Доуднинг «Севилья»га қарши учрашувдаги (3:2) голи;
- «Челси» ҳужумчиси Оливье Жирунинг «Атлетико»га қарши ўйиндаги (1:0) голи;
- «Реал» ҳимоячиси Ферлан Мендининг «Аталанта» билан беллашувдаги (1:0) голи.
Мавзуга доир: Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)