«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Беккернинг отаси Жозе Беккер 24 февраль, чоршанба куни сувга чўкиб кетиб, ҳалок бўлди.
57 ёшли Жозенинг жасади Ринкау-ду-Инферну шаҳридан узоқ бўлмаган кўлдан топилган, дея хабар қилмоқда ESPN.
Манбага кўра, Алиссоннинг отаси ўша тумандаги тўғонда чўмилаётган бўлган ва маҳаллий вақт билан тахминан 17:00 да йўқолиб қолган. Унинг жасади 23:59 да топилган.
О Globo нашрининг хабар қилишича, Жозе Алиссон тўғондаги сувга шўнғигандан кейин қайтиб кўриниш бермаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)