«Реал» Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки баҳси доирасида 24 февраль куни «Аталанта»га қарши баҳс олиб борди (1:0).
Учрашувнинг 17-дақиқасида бергамоликлар ярим ҳимоячиси Ремо Фройлер дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган рақибни тўхтатиб қолгани учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди.
Шу тариқа Чемпионлар Лигаси тарихида «Реал» иштирокидаги плей-офф ўйинларида мадридликларнинг рақибларига кўрсатилган қизил карточкалар сони 15 тага етди.
Бу мусобақа рекордининг такрорланиши демакдир. Ундан аввал «Барселона» ушбу натижани қайд этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)