YouTube’даги CB Media каналида таиландлик усталар металлоломдан ўз қўллари билан ясаган Bugatti Chiron’нинг видеоси пайдо бўлди.
Мазкур Bugatti’ни яратишда қўлга тушган нарсадан фойдаланилган: гайкалар, болтлар, металл листлар ва эски машиналарнинг узатмалари. Натижада пайдо бўлган машина жуда ғаройиб кўриниш олган: ундаги радиатор панжараси оригинал Chiron’ни ёдга солади.
Шу билан бирга, ойналар ўрнига панжара ёки жуда ғалати капот лойиҳанинг қўлболалигидан далолат бериб туради. Фара ва эшиклар ҳам ноодатий ва оригинал кўринишга эга. Машинага қанақа двигатель ўрнатилгани тўғрисида маълумот берилмаган.
Усталар ушбу ноодатий Bugatti’ни 30 минг долларга сотишга тайёр. Таққослаш учун, оригинал Bugatti Chiron нархи қарийб 3 миллион доллар туради.
Аввалроқ таиландлик дурадгор-блогер ишлайдиган «подвеска»га эга ёғочдан ясалган Ford Mustang нусхасини сотувга қўйгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Марғилонлик уста Lacetti’дан Ferrari ясади (фото)
Изоҳ (0)