• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Навоийда ҳамда гидроэнергетика тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди

    Шавкат Мирзиёев 22 февраль, душанба куни Навоий вилоятида ҳамда гидроэнергетика тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, 2021 йилда Навоий вилоятида 576 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Уларнинг умумий қиймати — 18 триллион 600 миллиард сўм. Соҳалар кесимида айтганда, лойиҳаларнинг 200 таси — саноат, 179 таси — хизмат кўрсатиш, 197 таси — қишлоқ хўжалиги тармоқларида. Буларнинг натижасида қарийб 18 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилиб, 16 мингта иш ўрин яратилади. 123 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот тайёрланиб, 125 миллион долларлик экспорт таъминланиши кўзда тутилган.

    Хусусан, қурилиш материаллари тармоғида акрил тош, базалт панеллар, ёғоч толали плиталар, пол ва девор учун қопламалар, шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мисол учун, Зарафшон шаҳрида ойна корхонасини 2021 йил декабрда ишга тушириш режалаштирилган. Унда 350 киши меҳнат қилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Кимё саноатида 20 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, 2021 йилда 9 таси фойдаланишга топширилади. Натижада талаб юқори янги маҳсулотлар ўзлаштирилиб, 430 дан зиёд кишининг бандлиги таъминланади.

    Қайд этилишича, тўқимачилик тармоғидаги лойиҳалар ҳам истиқболли. Хусусан, 2021 йилда барча шаҳар ва туманларда 28 та корхона ташкил этилиб, 5800 га яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари лойиҳаларни сифатли, илмий ёндашган ҳолда амалга ошириш, замонавий технологияларни жалб этиб, қўшимча қиймат яратиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариб, экспортга йўналтириш юзасидан кўрсатмалар берди.

    Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 2 майдаги қарори билан 2017—2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури маъқулланган эди. Бу дастурга жами 3 миллиард 400 миллион долларлик 65 лойиҳа киритилган бўлиб, шундан 34 таси янги қувватлар ташкил этиш, 31 таси мавжудларини модернизация қилишга қаратилган. Бугунги кунда 1 минг 100 мегаваттлик 12 та лойиҳа ишга туширилган. 950 мегаваттлик яна 20 та лойиҳа якуний босқичда амалга оширилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, 2021 йилда умумий қиймати 1 миллиард 420 миллион доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган. Хусусан, 11 та янги гидроэлектр станцияси қурилиб, 587 мегаватт электр қуввати яратилади. Қолган 5 та лойиҳага кўра, мавжуд станциялар модернизация қилиниб, ишлаб чиқариш имконияти кенгайтирилади.

    Тақдимотда соҳани трансформация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Президент лойиҳаларни яна бир бор қайта кўриб чиқиб, сифат жиҳатидан такомиллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев аёлларнинг ишлашини тақиқлайдиган эркаклар ҳақида фикр билдиргани, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича сессиясида нутқ сўзлагани ҳамда пулидан қатъи назар, вакцина олиб келинишини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.

    23.02.2021, 00:16   Изоҳ (0)   32497
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда ижарачи йигит ўзи яшаб келган хонадон эгасининг машинасини олиб қочиб, ЙТҲга учради (видео)

    22.02.2021, 23:11

    Ўзбекистонда «нақдлаштирувчи корхоналар» билан сохта операцияларни амалга ошириш кўпроқ қайси соҳаларда қайд этилгани маълум бўлди

    22.02.2021, 22:56

    Сурхондарёда поччаси ва икки нафар қариндошига пичоқ урган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    22.02.2021, 22:10

    Андижонлик аёл Шаҳрихон туман ИИБ ҳудудидаги сув минорасидан ўзини ташламоқчи бўлди (видео)

    22.02.2021, 21:51

    Тошкентда калтакланган фуқаролар қасдини олиш мақсадида мебель дўконини ёқиб юбориб, 600 млн сўм зарар етказди

    22.02.2021, 21:47

    Ўзбекистонда масжидлар сони 2084 тага етди

    22.02.2021, 21:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.