«Тоттенҳэм» бош мураббий Жозе Моуриньо Премьер Лига доирасида «Вест Ҳэм»га қарши кечган ўйиндаги (1:2) мағлубиятдан кейин ўзига бўлган ишончи камаймаслиги ҳақида фикр билдирди.
«Ўзимга бўлган ишонч камайдими? Йўқ. Ҳеч қанақасига. Бунга умуман шубҳа йўқ.
Чунки натижа баъзида кўплаб вазиятларнинг оқибати, холос. Менинг ва қўл остимдаги мураббийлар штабининг услуби дунёда ҳеч кимникидан қолишмайди», — дейди Моуриньо.
Шунингдек, португалиялик мутахассис «Тоттенҳэм»нинг АПЛ топ-4 лиги учун кураши ҳақида гапирди.
«Ҳозир, кучли тўртлик ҳақида ўйлаш қийин. Дастлабки беш жамоа жамоа очко йиғишда давом этмоқда. Бизга жуда ва жуда қийин бўлади.
Европа Лигаси — Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш ва соврин ютиш учун жуда яхши восита. Йигитлар курашмоқда, жамоа курашар экан қандайдир яхши ҳодиса рўй беришига ишонч бўлади», — дейди Моуриньо.
«Тоттенҳэм» 24 ўйинда 36 очко тўплаган ҳолда Премьер Лига мусобақа жадвалида 9-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)