• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Ўзбек Чингизхон ва турк Жалолиддин, контейнерда яшовчи ҳоким, нега блогерлар биринчи эмланади?

    Ҳафта премьераси, шубҳасиз, янги тарихий сериал «Мендирман Жалолиддин» намойиши бўлди. Якшанба куни эфирга биринчи бор узатилган янги форматдаги сериал дарҳол томошабинлар эътиборини тортди.

    Ўзбек томошабинлари азалдан тарихий фильмларни севиб томоша қилгани боис биринчи серия кўрилиши билан муҳокамалар бошланиб кетди. Ёш Жалолиддиннинг арслон овлаши билан бошланувчи фильмда драматик ва жанг саҳналари муваффақиятли олинганини алоҳида айтиш лозим. Фильм мусиқалари яхши танланган, декорациялар ва қаҳрамонларнинг либоси анъанавий турк тарихий сериалларини ёдга солади. Бу бежиз эмас, чунки сериал ўзбек ва турк киночиларининг қўшма маҳсулотидир.

    Лойиҳа раҳбари Саида Мирзиёева сериал юзасидан ўз саҳифасида фикрларини ёзиб қолдирди:

    « ...Сериал кимгадир ёқиши, кимгадир маъқул келмаслиги ҳам табиий ҳолат. Биз премьерадан сўнг фикрлар турли-туман бўлишига тайёрмиз... Масалан, энг кўп савол фильмда нега бош ролга турк актёри таклиф этилгани ҳақида бўлди. Асосий мақсад сериал орқали актёрларни танитиш эмас, балки таниқли актёрлар орқали жаҳонга миллатимиз қаҳрамонларини намоён қилишдир... Сериал тўқима образлар ва воқеалар билан бойитилди... ‘Анча бюджет маблағи совурилибди’, деган гаплар ҳам бўлди. Аммо бу таъна асоссиз. Сериал тўлиқ ҳомийлар кўмагида ишланди...».

    Фото: Telegram / @mendirman_official

    Фото: Telegram / @mendirman_official

    Сериал воқеалари анчагина бадиийлаштирилган. Жалолиддин ва Чингизхон карвонсаройда учрашуви, Темур Малик Чингизхон ҳузурига элчиликка юборилиши тарихий ҳақиқатга мос эмаслиги, Чингизхоннинг хийла ёш, Темур Маликнинг эса кексароқ кўриниши, дала ҳарбий лагерининг кўлами кичик кўрингани блогерлар назаридан четда қолмади. Энг қизиғи эса хоразмликларни турклар, мўғулларни эса ўзбеклар ижро этганидир.

    * * *

    Бу ҳафта Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида бўлди. Ташрифни Янгиқўрғон туманидан бошлаган президент 3 миллион долларлик сармояга барпо этилган интенсив боғни кўздан кечирди. Саноат зоналари ва корхоналарни кўрди, журналистлар ва нуронийлар билан мулоқот қилди.

    Ташриф давомида янги кутубхонани кўриш учун бораётган президент кортежи кутилмаганда Наманганнинг чанг кўчаларига бурилди ва «Бунёдкор» маҳалласида тўхтади. Маҳалладаги ҳолат ҳавас қилгулик эмас. Ичимлик суви йўқ, ички йўллар ёмон, атроф ободонлаштирилмаган. Маҳалла идорасининг ўзи ҳам хароб, бино орқасида чиқиндилар ётибди. Президент ана шу маҳаллани кўздан кечириб раис ва унинг маслаҳатчиси билан гаплашди, уларни танқид қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Сизлар одамларни уюштиришингиз, бошқаларга ўрнак бўлишингиз керак. Шу маҳалланинг эгаси-ку сизлар! Мўмин-мусулмон-ку сизлар! Дарахт экса бўладими? Чиқиндини тозалатиб қўйса бўладими? Деворни оқласа бўладими? Шунга кўп нарса керакми? Биз маҳаллага шунча эътибор қаратяпмиз, катта ваколатлар беряпмиз. Бу ҳолатда қандай ислоҳотчи бўласизлар, одамларни қандай эргаштирасизлар», – деди нураган ва оқланмаган девор олдида турганча Шавкат Мирзиёев. Кейин аҳоли орасига кириб борди, одамларнинг газ, электр энергияси, ичимлик суви, йўл муаммосига оид шикоятларини эшитди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг батафсил мақоласини ўқинг.

    Шундан кейин Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов президент танқид қилган маҳаллага кўчиб ўтиб муаммоларни бартараф этишга аҳд қилди. «Ҳар куни шу ерда, сизларга қўшни бўламан. Уйим маҳалла идорасининг рўпарасида жойлашади. Бугун шу ерга контейнер ўрнатилади ва унга ‘вилоят ҳокимининг уйи‘ деб ёзиб қўйилади. Бу ердаги ҳолатни ўнглаб, кейин бошқа ҳолати оғир ҳудудга ўтамиз», — деди ҳоким. Маҳалланинг номига мос бунёдкорлик ишлари бошланиб кетди. Юзлаб ишчилар жалб этиладиган, ахлатхона ёпиладиган, маҳалла идораси қайта қуриладиган, энг асосийси, тоза ичимлик суви келтириладиган бўлди. «Бу ерда 3 гектар жойда кичик саноат зонаси ташкил этамиз ва камида 10 та корхона очамиз. Бунинг ортидан 12 минг киши яшайдиган маҳаллада 1000 нафар одам ишли бўлади», — деди вилоят ҳокими.

    Мавзуга оид:

    • Депутатлар Ўзбекистон Президенти сайловини декабрдан октябрга кўчириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
    * * *

    Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Наманган шаҳидаги «Ишга марҳамат» мономарказида биринчи марта журналистлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилди. Бундай ноёб ҳолатда журналистлар президентга савол беришга ошиқди. «Kun.uz» мухбирининг «Барча тадбирларда, вилоятларга ташрифларда катта-катта ислоҳотлар мўлжалланади, янги режалар тузилади. Фикрингизча, мана шу ислоҳотлар халқимизни рози қиладиган, сизнинг кўнглингиз тўладиган даражада амалга ошишига нималар тўсқинлик қиляпти?» деган саволига жавобан учта долзарб муаммони айтди. Бу муаммоларнинг биринчиси кадрлар масаласи, иккинчиси коррупция иллати ва учинчиси кўплаб давлат идоралари раҳбарларининг савияси, билими бугунги замон талабида эмаслиги билан боғлиқ, деб ҳисоблайди президент.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Президент, шунингдек, «...Оммавий ахборот воситаларини тўртинчи ҳокимият деймиз, аслида биринчи ҳокимият», «...Ўзим ҳам амалдорларга ‘Журналист ва блогерлар билан дўст бўлиб, биргаликда камчиликларни тўлдиринглар, муаммоларга ечим топинглар. Ким уларга дўст бўлса, мен ҳам ўша раҳбарни ўзимга дўст деб биламан’, деган гапни кўп такрорлайман. Сизлар ҳамиша ислоҳотларимизга адолатли ва таҳлилий баҳо беришда давом этишларингизни истаймиз. Ҳеч нарсадан қўрқманглар, ортларингизда Президент турибди», деб айтди.

    * * *

    Хўш, коронавирус вакцинаси атрофида нима гаплар? Ушбу сатрларни ўқиётган ўқувчимизнинг танишлари орасида коронавирусга қарши эмланган юртдошларимиз учраш-учрамаслигига қараб иш суръатини баҳоласак бўлади. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков 17 февраль куни АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмлаш бошлангач, бир кунда битта пунктда 70 киши вакцина олади.

    Яна бир янгилик шуки, Ўзбекистон Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси томонидан яратилган ZF 2001 вакцинасининг ҳаммуаллифи сифатида тан олинди. Ҳозиргача Ўзбекистонда 6,8 мингдан ортиқ одам биринчи доза билан, 2,8 мингдан ортиқ киши эса иккинчи доза билан эмланди.

    Миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистон харид қилаётган 1 миллион вакцинадан тенг ярмини ўз ҳисобидан олиб беришини айтган. У яна биринчи 50 мингтасини наманганликларга берилишини сўраган.

    Коронавирус пандемияси бошиданоқ мамлакатда энг асосий шахслардан бирига айланган Нурмат Отабеков кимлар биринчи бўлиб эмланишини санаб ўтди. Қизиғи шундаки, вирус юқтириш хатари юқори бўлган 65 ёшдан катталар, тиббиёт ходимлари, сурункали касали борлар, транспорт ходимлари ўқитувчи-тарбиячилар қаторида журналистлар ва блогерлар ҳам бор. Қизиқ, ёш ва соғлом блогерларнинг шохи борми?

    Дайжестимиз ниҳоясига етди. «Дарё»да қолинг. Дунё ва Ўзбекистондаги воқеалардан энг биринчи хабардор бўлинг.

    21.02.2021, 23:23   Изоҳ (0)   48574
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси бўлган эр-хотин қулликдан қутқарилди

    21.02.2021, 23:11

    Шавкат Мирзиёев: «Бу — мажлис эмас, мастер-класс»

    21.02.2021, 22:52

    «Бу Финляндиядаги кутубхона эмас»: Ижтимоий тармоқ фаолларининг тилига тушган Намангандаги янги замонавий кутубхона — суратларда

    21.02.2021, 20:07

    Фарғонада кўп қаватли уйлар орасидаги қурилишлар нега тўхтатилганига изоҳ берилди

    21.02.2021, 19:06

    Ўйдим-чуқур кўчадан юрган Президент кортежи, 22 ёшли МФЙ раиси, инглизча гаплашадиган ҳоким – Наманганга ташрифдан репортаж (фото)

    21.02.2021, 15:56

    Жиззахда 1 млн сўм эвазига COVID-19’га чалинганлик ҳақида сохта ташхис қўйиб берган шифокорга жиноят иши қўзғатилди

    21.02.2021, 14:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49

    АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

    Дунё | 2 август, 11:35

    “Реал” Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида бир қарорга келмаган

    Спорт | 2 август, 11:20

    Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 2 август, 11:15

    Турк сериаллари юлдузларининг рашкчи турмуш ўртоқлари туфайли юзага келган можаролар

    Кино | 2 август, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.