• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўйдим-чуқур кўчадан юрган Президент кортежи, 22 ёшли МФЙ раиси, инглизча гаплашадиган ҳоким – Наманганга ташрифдан репортаж (фото)

    Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 18–19 февраль кунлари Наманган вилоятида бўлиб қайтди. Икки кунлик ташриф мобайнидаги кутилган ва кутилмаган ҳолатларга нафақат амалдорлар, балки журналист ва наманганликлар ҳам гувоҳ бўлди. Ташрифни бевосита жойидан ёритиб борган «Дарё» мухбирлари қуйида ўз таассуротлари ва репортажни ҳавола этади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Темир дафтар»даги ёшлар ва инвестор билан суҳбат

    Давлат раҳбари Наманганга қилган бу галги ташрифини Янгиқўрғон туманидан бошлади. Ҳудудда БАА инвестори Абдулбарий Айман томонидан барпо этилган 103 гектар майдондаги интенсив боғ Президентнинг илк манзили бўлди. Шавкат Мирзиёев у ерга вертолётда етиб бориб, дастлаб «темир дафтар»га киритилган ишсиз йигит-қизлар, ёш оила вакиллари билан суҳбатлашди. Уларга боғ қатор ораларидан деҳқончилик қилиш учун ер бўлиб берилганини алоҳида қайд этиш жоиз.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Сизларнинг ишли бўлганларингни, кайфиятларингни кўриб хурсандман. Ёшлар йўлини тасаввур қилолса, куч пайдо бўлади. Қийинчиликлардан, синовлардан хафа бўлмаслик керак. Ҳаёт мактабини ўтаган инсон дунёга бошқача қарайди. Ёшларнинг яхшисиям, ёмониям бизнинг фарзандларимиз. Сизларга ўхшаган интилувчан, эртанги кунига бефарқ бўлмаган, касб-ҳунарли ёшлар бошқа тенгдошларига ўрнак бўлиши керак», деди давлат раҳбари.

    Самимий тарзда кечган мулоқот давомида ёшлар фикр ва таклифларини Президентга очиқ-ойдин айтишди. Шундан сўнг давлат раҳбари ўнлаб мамлакатларга инвестиция киритган абу-дабилик тадбиркор Абдулбарий Айман билан суҳбат қуриб, унинг келгусидаги режаларини эшитди ва миннатдорлик билдирди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Картошкачилик ва лимончилик янада ривожлантирилади

    Ёшлар ва хорижлик ишбилармон билан мулоқотдан сўнг ўша ернинг ўзида Президентга Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар таништирилди.

    Тақдимот давомида давлат раҳбари картошкачиликни ривожлантиришга алоҳида тўхталаркан, «Ўзбекистон шароитида ердан самарали фойдаланишимиз керак. Қайси ҳудудга қандай навдаги картошка экиш бўйича тажрибамиз етарли эмас. Илмий ёндашув йўқлиги боис картошкани ҳам кўнгилдагидек етиштира олмаяпмиз. Бу соҳадаги илмий салоҳиятимизни юксалтиришимиз зарурлигини ҳаёт ва замоннинг ўзи тақозо қиляпти. Шу боис Венгрия давлати билан бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш, алоҳида илмий-тадқиқот марказини ташкил этишимиз зарур», деди. Сўнгра мутасаддиларга картошкачилик бўйича жиддий шуғулланиш, ҳосилдорликни кўтариш бўйича топшириқ берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шунингдек, лимончиликни ривожлантириш борасида ҳам масъулларга вазифалар юклатилди. «Биргина лимончиликни олайлик. Қани, менга айтинглар-чи, ҳозир шунча лимон етиштириляпти, лекин бирор катта омборда шу мева қолиб кетган жойи борми? Йўқ. Сабаби бозорда талаб бор. Пандемия даврида ўзимизда нархи қанча кўтарилиб кетди, бундан ташқари, Ўзбекистон лимонига хорижда ҳам талаб катта. Тайёр маҳсулот экспорти билан шуғулланаётган мутасаддиларнинг маошини бонус шаклида қилиш керак. Яъни қанча кўп натижа кўрсатса, шунча кўп маош олсин. Керак бўлса, 10 минг доллар олсин, менинг ҳеч қаршилигим йўқ, аксинча фақат хурсанд бўламан», — деди Президент.

    «Мана, азон овози эшитиляпти, қанчалик қулоққа ёқади»

    Шавкат Мирзиёев куннинг иккинчи ярмида биринчи рақамли вертолётда Чуст туманига йўл олди. «Наманган» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ташкил этилган Chust textile хусусий корхонаси, Наманган шаҳридаги «Даштбоғ» кичик саноат зонасидаги Dream liner textile, «Наврўз текстиль саноат», «Азиз Дизайн Сервис», «Биаз техт», «Келажак мега строй» каби ўнлаб корхоналар фаолияти билан танишди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Президент ишлаб чиқариш субъектлари билан танишгач, «Даштбоғ» маҳалласидаги бир нечта хонадонларда меҳмон бўлди. Давлат раҳбари уйларнинг бирига ташриф буюриши билан яқин ўртадаги масжиддан азон овози эшитилди. Шу пайт Президент «Мана, азон овози эшитиляпти, қанчалик қулоққа ёқади. Аввал бундай овозлар эшитилармиди? Рухсат йўқ дейишарди, кўп нарса мумкин эмасди. Мана имкони бор экан-ку, нимага мумкин эмаскан?», деди. Хонадон эгалари давлат раҳбарини «Ҳамма президентлар ортингиздан юрсин» деб дуо қилиб қолишди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Ютуқларимизни ҳам ёзинглар, камчиликларимизни ҳам кўрсатинглар»

    Кечки соат 20:00. Наманган шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказига кираверишда оммавий ахборот воситаларига кўзи тушган Шавкат Мирзиёев журналистлар томон юриб келди. Самимий салом-аликдан кейин давлат раҳбари қаршисида турган номдор таҳририятлар — «Kun.uz», «Daryo.uz», «Xabar.uz», «Gazeta.uz», «Севимли», UzReport журналистлари билан мулоқотга киришди. Ўз навбатида ОАВ вакиллари Наманган ташрифидан Президентнинг режалари қандай эканлиги, нима учун ушбу вилоятни бошқа ҳудудларга ўрнак қилиб кўрсатилиши, ислоҳотларнинг тўла-тўкис амалга ошишига тўсқинлик қилаётган омилларни билиш мақсадида давлат раҳбарини саволга тутишди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шавкат Мирзиёев барча саволларга батафсил жавоб қайтараркан, «Ютуқларимизни ҳам ёзинглар, камчиликларимизни ҳам кўрсатинглар», деган гапни алоҳида қайд этди. Чамаси ярим соат давом этган мулоқот журналистларда илиқ таассурот қолдиргани, шубҳасиз. Чунки Президентнинг бу сафарги ташрифига одатдагидек Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги («Uza.uz») ва «Ўзбекистон-24» телеканали вакилларидан ташқари, хусусий ОАВ журналистлари ҳам жалб қилинди ва жонли мулоқот иштирокчисига айланишди. Журналистлар бундай савол-жавоб тарзидаги учрашув анъана тусига киришига умид билдиришди.

    Мулоқот якунига етганидан кейин, давлат раҳбари замонавий қиёфадаги Art soft holding ширкатининг илмий-амалий малака ошириш маркази ва «Ишга марҳамат» мономарказидаги шароитлар, имкониятлар билан танишди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Инглизча гаплашадиган ҳоким

    Ташрифнинг иккинчи куни янада қизиқарли ва кутилмаган вазиятларга бой кечди. Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 26-сессиясида давлат раҳбари олти соат тик туриб, нутқ сўзлади.

    Тадбир аввалида

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сессия бориши 

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда ёшларнинг таклифлари эшитилди, фаолияти қониқарли амалдорлар мақталди, бугунги замон талабига муносиб ишламаётган раҳбарлар танқид остига олиниб, айримлари лавозимидан озод этилди. Масалан, Президент «Даштбоғ» маҳалласининг 22 ёшли Музаффар исмли раисининг фаолиятини бошқа раисларга ибрат қилиб кўрсатди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сессияда сўзга чиққан Чуст тумани прокурори фаолиятига ҳам ижобий баҳо берилди, вилоят ички ишлар бошқармаси ёшлар етакчиси, 31 ёшли Достон Абдуқаҳҳоровни Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаш бўйича таклиф киритилди, Уйчи тумани «тўртлиги» ишдан олинди, Наманган шаҳар «тўртлиги» эса огоҳлантирилди.

    Чуст тумани прокурори Хуршид Адилов.

    Чуст тумани прокурори Хуршид Адилов.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ички ишлар бошқармаси ёшлар етакчиси Достон Абдуқаҳҳоров

    Ички ишлар бошқармаси ёшлар етакчиси Достон Абдуқаҳҳоров
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Уйчи тумани «тўртлиги».

    Уйчи тумани «тўртлиги».
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Йиғилишда сентябрь ойидан бери Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Шавкат Абдураззоқов ушбу лавозимга расман тасдиқланди. Унинг фаолияти ҳақида бир гуруҳ вилоят фаоллари ўз фикрларини билдираркан, меҳнат фахрийси ва депутат Дилшода Дадажонова «Кузда покистонлик делегатлар вилоятимизга ташриф буюришди. Шавкатжоннинг улар билан инглиз тилида эркин гаплашишини кўриб, очиғи жуда ҳам қувондим. Ҳар бир ҳоким инглиз тилини билиши шарт, деб ўйлайман. Хорижий тилларни билиш замон талаби, ҳокимлар ҳам замонавий бўлиши керак», дея ўз сўзларини баён этди.

    Наманган шаҳар «тўртлиги»

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Йўналишини ўзгартирган Президент кортежи

    Олти соатлик мажлисдан сўнг Президент кортежи ташриф дастурида кўра, Давлатобод туманидаги янги кутубхонага отланди. Ўйдим-чуқур кўчалар бўйлаб борарканмиз, йўлларда одамларнинг қўлидаги мобил қурилмаларга Президент кортежини тасвирга тушираётганини кўрдик, уларнинг юзидаги хурсандчиликни сездик. Наманган шаҳри марказидан 18 километр юргач, машиналар бирма-бир тўхтади. Пастга тушиб қарасак, давлат раҳбари йўл ёқасидаги абгор ҳолатдаги бино томон юраётганини кўрдик. Йўналиш бутунлай бошқа томонга ўзгариб кетганидан ажабланган биз, журналистлар, ҳам дарров деворлари оқланмаган бино томон югурдик.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари фуқаролар йиғини биноси ва маҳалла инфратузилмасининг аҳволи билан танишди, аҳоли билан мулоқот қилди. Бунёдкорлик ва тозаликдан асар ҳам йўқ бинодаги ачинарли ҳолатни кўрган Президент ҳудуд ҳокими ва прокурори фаолиятини кескин танқид қилиб, уларга танбеҳ берди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев сал нарироқда тўпланиб турган аҳоли орасига кириб борди, одамларнинг газ, электр энергияси, ичимлик суви, йўл муаммосига оид шикоятларига қулоқ тутди.

    Кун кечкиришига қарамай, давлат раҳбари 26-сонли Меҳрибонлик уйи ва «Саҳоват уйи»га ҳам ташриф буюриб, болажонлар, нуронийлар билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

     

    21.02.2021, 15:56   Изоҳ (0)   103731
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда 1 млн сўм эвазига COVID-19’га чалинганлик ҳақида сохта ташхис қўйиб берган шифокорга жиноят иши қўзғатилди

    21.02.2021, 14:37

    2021 йилда Хитой ва Ҳиндистон раҳбариятининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

    21.02.2021, 14:16

    Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

    21.02.2021, 13:15

    «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида Жиззахдан 11 нафар бола Тошкентга олиб келинди — Саида Мирзиёева

    21.02.2021, 11:37

    «Ўзбекнефтгаз»: Излов-қидирув конларидаги бурғилаш ишлари ҳолати ўрганилди

    21.02.2021, 10:30

    Самарқандда пулларини кўпайтириб беришини айтиб, фуқаролардан 22 250 долларгача пул олиб, қайтариб бермаган компания аниқланди

    21.02.2021, 09:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 



    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия тунда Украинадаги колонияга авиабомба ташлади

    Дунё | 29 июл, 10:50

    Хитойда барча уй юмушларини бажарувчи одамсимон робот — “уй ишлари терминатори” тақдим этилди (фото)

    Технологиялар | 29 июл, 10:47

    Нью Йорк марказида отишма: 5 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 29 июл, 10:33

    Август ойида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

    Ўзбекистон | 29 июл, 10:29

    “Ан-Насср” Марк Кукурелья учун катта шартнома тайёрламоқда

    Спорт | 29 июл, 10:27

    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади

    Реклама | 29 июл, 09:00

    “Ғазони ҳақиқий очарчилик қуршаб олган” — Дональд Трамп (видео)

    Дунё | 29 июл, 10:20

    Чарчоқни уйқу ҳам, таътил ҳам бартараф этмаса: энергия танқислигининг 7 сабаби

    Аёллар саҳифаси | 29 июл, 09:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.