Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Грузия бош вазири Георгий Гахария ўз лавозимидан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда у брифингда маълум қилди, деб ёзади «РБК».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Мен ишонаман ва ишонишни хоҳлайманки, бу қадам мамлакатимиз сиёсий маконидаги қутбларга ажралишни камайтиришда ёрдам беради», — деди у.

Гахария жамоадаги зиддиятларни келгусида мамлакат иқтисодиёти ривожланишидаги ва инқирозларни енгиб ўтишдаги хавф деб атади.

Зиддиятларга мухолифатчи сиёсатчи, «Ягона миллий ҳаракат» партияси етакчиси Ника Мелиянинг ҳибсга олиниши сабаб бўлди. Бу партияга Михаил Саакашвили асос солган бўлиб, унинг раҳбарлиги даврида ҳукмрон бўлган, аммо у истеъфога чиқиб, эмиграция қилганидан кейин мухолифат қўлига ўтди. Ника Мелия 2019 йил 20 июнда Тбилисида бўлиб ўтган тартибсизликлар ҳақидаги иш бўйича суд фигурантидир. Тартибсизликларга расман Грузия парламентида бўлиб ўтган Парламентлараро православ ассамблеяси ялпи мажлисида Россия Давлат думаси депутати Сергей Гавриловнинг қатнашгани сабаб бўлди. Гаврилов мажлис раиси ўрнини эгаллаб, уни рус тилида олиб боргани мухолифат норозилигига сабаб бўлди ва улар норозилик акцияларини ташкиллаштирди. Тбилисидаги тартибсизликларда бир неча юз киши жабрланди.

Ника Мелия норозилик акциялари чоғида «гуруҳли зўравонлик»ни ташкиллаштирганликда ва «парламентга ҳужум уюштиришга уринганлик»да айбланмоқда.

17 февраль куни Тбилиси суди прокуратуранинг Мелияни ҳибсга олиш ҳақидаги илтимосномасини қондирди. 18 февраль куни эрталаб полиция ходимлари Мелияни ҳибсга олиш учун «Ягона миллий ҳаракат» партияси идорасига кира олмади. У ерда 200 га яқин киши, шу жумладан, бошқа мухолифат партиялари етакчилари ҳам тўпланиб, полициячиларнинг ҳаракатларига халақит берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)