Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки учрашуви доирасида 17 февраль, чоршанба кунги «Севилья»га қарши баҳсда (3:2) ғалабага эришди.

Фото: УЕФА

Фото: УЕФА

Немис клубининг ўйиндаги икки голига ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд муаллифлик қилди. Норвегиялик футболчи Чемпионлар Лигаси доирасидаги 13 ўйинда 18 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу рекорд натижа ҳисобланади. Ҳали ҳеч қайси футболчи 18 та гол уриш учун бу қадар кам ўйин сарф қилмаганди.

Шунингдек, Ҳоланд Чемпионлар Лигасидаги норвегиялик тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилди. У «Валенсия» собиқ форварди Жон Карьюга (18) етиб олди, «Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Оле-Гуннар Сульшердан (19) эса битта гол ортда қолмоқда.

Ҳоланд 2020/21 йилги мавсум «Боруссия Д» сафида 25 та ўйин ўтказиб, 24 та гол уришга муваффақ бўлди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 трлн сўм кредит ажратилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади
Маҳаллий
Абдуқодир Мўминов товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда