Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг қолдирилган 16-туридан ўрин олган «Эвертон» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги баҳс 17 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 32-дақиқасида Фил Фоден «шаҳарликлар»ни олдинга олиб чиқди. Бунга майдон эгалари 37-дақиқада Ришарлисоннинг киритган тўпи билан жавоб қайтарди.
63-дақиқада Риёд Маҳрез меҳмонларнинг иккинчи голини урган бўлса, 77-дақиқада Бернарду Сильва якуний ҳисобни ўрнатди — 1:3.
Мазкур ғалабадан кейин очколарини 56 тага етказиб олган ҳолда энг яқин таъқибчисини 10 очкога ортда қолдириб, якка пешқадам бўлиб турибди. «Эвертон» 37 очко билан 7-поғонада қолди.
АПЛ
16-тур қолдирилган ўйини
17 февраль, чоршанба
«Эвертон» — «Манчестер Сити» 1:3
Голлар: 0:1 – 32 Фоден, 1:1 – 37 Ришарлисон, 1:2 – 63 Маҳрез, 1:3 – 77 Бернарду Сильва.«Эвертон»: Пикфорд, Дин, Кин, Ҳолгейт, Годфри, Сигурдссон, Дэвис (Хамес, 69), Ивоби (Кинг, 69), Дукуре, Мина (Коулмен, 18), Ришарлисон.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Лапорт, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Уокер, Родри (Фернандиньо, 90), Фоден, Марез, Бернарду Сильва, Стерлинг (де Брюйне, 80), Габриэль Жезус.
Огоҳлантиришлар: Дукуре (28), Ришарлисон (45), Стерлинг (67).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)