Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Грециянинг Крит оролида жойлашган Ираклион университети касалхонасида 85 ёшли қария коронавирус инфекциясига қарши эмланганидан саккиз дақиқа ўтгач вафот этди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Хабарда айтилишича, шифокорлар унинг ўлимини вакцина ёки аллергик анафилактик шокка боғлиқ деб ҳисобламаяпти. Дастлабки хулосаларга кўра, ҳодиса эмлаш билан бир вақтда содир бўлган тўсатдан ўлим деб баҳоланмоқда.

Таъкидланишича, эмлашдан саккиз дақиқа ўтгач, эркак ҳушидан кетган. Унга юрак-ўпка реанимацияси (массажи) билан биринчи ёрдам берилганидан сўнг беш дақиқа давомида ўзига келган, аммо яна ҳушидан кетган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, бемор касалхонага ётқизилган пайт, унинг касаллик тарихи ўрганилган ва эмлашга қарши бирорта кўрсатма топилмаган. Ҳодисанинг аниқ сабабини аниқлаш учун мутахассислар томонидан шошилинч суд-тиббий экспертизаси ўтказилади.

Маълумот учун, Греция Миллий вакцинация қўмитаси раҳбари Мария Теодориду ҳозирда мамлакат аҳолисини эмлаш учун Pfizer ва BioNTech вакцинасидан фойдаланилаётганини маълум қилган.

Аввалроқ АҚШда 21 январь куни  COVID-19’га қарши эмланган бемор орадан бир неча соат ўтиб вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Унинг вафоти юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари текширув бошлаган.

Исроилда эса коронавирус инфекциясига қарши эмланган 13 кишида вақтинчалик юз фалажи юзага келган. Беморлардан бирининг маълум қилишича, у эмланганидан бир неча дақиқа ўтиб, ияги ва оғзида ғалати ҳиссиётни сезган.

Шунингдек, Германияда коронавирусга қарши эмланган 10 нафар кекса инсон, Норвегияда Pfizer/BioNTech вакцинасини қабул қилган 23 киши вафот этгани ҳақида хабар берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова