• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳар ИИББ: Абдулла Қодирий ҳам милицияда хизмат қилган

    Адиб Абдулла Қодирий Тошкент шаҳрида 1917 йилда тузилган халқ милициясида кўнгилли сифатида хизмат қилган. Бу ҳақда 12 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББда «Шон-шараф» музейи очилиши маросимида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Президент Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрган эди. Ташриф давомида президентга бошқармада янги ташкил этилган музей фаолияти ҳақида ахборот берилган.

    Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ИИББ «Шон-шараф» музейида.

    Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ИИББ «Шон-шараф» музейида.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Музей ҳақида маълумот берган капитан Элбек Нормўминовнинг айтиб ўтишича, 1917 йили февраль инқилобидан кейин Тошкентда ишчи-деҳқон милицияси ташкил этилади ва унга маҳаллий халқ вакиллари, асосан, ёшлар кўнгилли сифатида қўшилади.

    Тошкент шаҳар ИИББ «Шон-шараф» музейидаги Абдулла Қодирий ҳақида лавҳа.

    Тошкент шаҳар ИИББ «Шон-шараф» музейидаги Абдулла Қодирий ҳақида лавҳа.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Февраль инқилоби таъсирида оддий халқ вакиллари мамлакат бошқарувида ижобий ўзгаришлар бўлишига умид қилиб, бу ўзгаришларнинг олдинги сафида бўлишга интилди. Жумладан, ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий ҳам ўша даврда тузилган халқ милициясига кўнгилли бўлиб ёзилган эди», – деди музей ходими.

    Абдулла Қодирий бу ҳақда ўзининг таржимаи ҳолида шундай ёзади: «Николай тахтдан йиқилғонидан кейинги оддий халқ милициясига кўнгилли бўлиб ёзилдим... Николайнинг тахтдан йиқилиб, ҳуррият бўлғонига хурсандлигим дунёга сиғмас эди».

    Музей икки қисмга бўлинган. Биринчи қисмда Ўзбекистон ҳудудида биринчи ички ишлар органларининг ташкил этилиши ва унгача бу вазифани бажарган тузилмалар ҳақида жонли тарих гавдаланган. Иккинчи қисмда эса Ўзбекистоннинг мустақилликдан кейинги ички ишлар тизими ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар жойлаштирилган. Музей барча тарих ихлосмандлари учун очиқ ва бепул.

    Мавзуга доир: Фото: Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташрифи

    Маълумот учун, Абдулла Қодирий – шоир ва ёзувчи, драматург ва публицист, ўзбек адабиётида роман жанри асосчиси. Қодирийнинг асарлари ўзбек халқи ҳаётига бағишланган. Абдулла Қодирийнинг нашр этилмаган ХХ асрнинг 20 йиллари ёзилган саҳна асари асосида режиссёр Марк Вайл ўзининг Тошкентдаги Илҳом театрида «Oппoқ қора лайлак» саҳна асарини қўйган.

    Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил Тошкентда бадавлат савдогар оиласида туғилган. Ёшлик ва ўсмирлик йилларидаги муҳит – савдогарлар, бойлар ва камбағал деҳқонлар, иқтидорли ҳунармандлар, доим муҳтожликда кун кечирувчи косиблар ва ерсиз деҳқонлардан иборат бўлган. Ушбу меҳнаткаш халқ дунёси, шунингдек, шаҳар зиёлилари бўлажак ёзувчи шаклланишида муҳим ўрин тутган.

    Абдулла ёшлигидан узоқ умр кечирган (Қодир ака 102 йил умр кўрган) ва кўпни кўрган отасининг ҳикояларини тинглаб ўтирар эди, отасидан у адабий фаолиятида асқатган сезгир кузатувчанликни мерос қилиб олган. Унинг отаси боғдорчиликни жуда яхши кўрган, шу сабаб, Қодирийнинг ўзини боғбоннинг ўғлиман, деган фикрларини учратиш мумкин. Абдулла Қодирий аввалига мусулмон мактабида (1904—1906), кейин — рус-тузем мактабида (1908—1012) ўқиб, муваффақиятли якунлайди. 1912 йилга келиб, Абдулла Қодирийнинг нисбатан биринчи адабий тажрибалари бошланади. Ўзининг илк нашр этилган асарларида – «Хотинбоз» (1915) ва «Бахтсиз куёв» (1915) ҳикояларида эски ўзбек турмушининг чизгилари ҳажвиёна ифодаланган. 1915—1917 йиллар Қодирий Абдул Қосим мадрасасида араб ва форс тилларини астойдил ўрганади. Ёзувчининг инқилобдан аввалги асарларида жадидчилик таъсири сезалади.

    Совет даврида А.Қодирий В.Я.Брюсов (1924—1925) номидаги Москва адабий курсларида ўқийди, сўнгра, 1925—1926 йиллар Тошкентда, «Муштум» ўзбек ҳажвий журналида ишлайди. Қодирийнинг роман ва қиссалари («Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён»), шунингдек, жамоавий ижоди («Обид кетмон» қиссаси) XIX аср тошкентлик ва қўқонлик ўзбеклар ҳаётига бағишланган. «Ўтган кунлар» романи катта шуҳрат қозонган. Барча зиёлилар ушбу китобни ўқишга интилган. Ва ҳатто, саводсиз кишилар уни тинглаш учун гуруҳ бўлиб тўпланишган. Кўплаб ўзбек оилаларида романнинг Отабек ва Кумуш қаҳрамонларининг исмлари пайдо бўла бошлаган.

    Абдулла Қодирий қатағон қилинган. 1937 йилнинг 31 декабрида «халқ душмани» сифатида ҳибсга олинади, бунга ҳасадгўй «қаламкаш ҳамкасблари» қўл урган. 1938 йилнинг 4 октябрь куни ёзувчи отиб ташланган, ўлимидан сўнг оқланган. Тошкентдаги Хўжа Аламбардор (Камолон) қабристонига дафн этилган.

    15.02.2021, 08:46   Изоҳ (0)   26962
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бекободдаги хонадонларнинг бирида юз берган ёнғинда бир кишининг ҳаёти сақлаб қолинди

    15.02.2021, 08:08

    Қарши давлат университети ҳудудида талабалар учун 800 ўринли ётоқхона қурилади

    15.02.2021, 07:07

    Ўзбекистонда инфляция даражаси 2021 йилда 9—10 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

    14.02.2021, 23:57

    Самарқандда Имом Бухорий мажмуаси реконструкция қилиниб, 8 минг ўринли масжид қурилади

    14.02.2021, 22:35

    Қаршида қизнинг телефон сўзлашувини қариндошларига жўнатиш билан қўрқитиб, унинг онасидан 1000 доллар талаб қилган йигит ушланди

    14.02.2021, 21:13

    Фарғонада кўп қаватли турар жойлар ўртасида барча қурилишлар тўхтатилиб, болалар ва спорт майдончалари қайта тикланади

    14.02.2021, 17:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.