Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли қор ёғиши туфайли барча ўқув муассасалари 17 февралга қадар ёпилади. Бу ҳақда губернатор Али Ерликая маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: AFP

Фото: AFP

Истанбулнинг баъзи туманларида қор қопламининг баландлиги 20 сантиметрга етади.

«Кучли қор ва бўрон ҳосил қилувчи шамол давом этмоқда. Биз барча ўқув муассасаларимиздаги қатнаб ўқишни чоршанба кунигача тўхтатамиз», — дейилади губернатор баёнотида.

Ноқулай об-ҳаво сабабли Босфор бўғози орқали паром қатнови тўхтатилди. Аэропортлар одатий режимда ишламоқда, аммо рейсларнинг бир қисми кечикишлар билан амалга оширилмоқда. Якшанба куни амал қиладиган комендантлик соати (коронавирус пандемияси муносабати билан) туфайли 14 февраль куни Истанбулда жиддий тирбандликлар юзага келмаган, аммо автотранспорт ҳаракати қийинлашиб қолган.

Метеорологлар маълумотларига кўра, Истанбулнинг баъзи ҳудудларида қор қоплами 20 сантиметргача кўтарилган. Синоптиклар прогнозлари бўйича қор ёғиши беш кунгача давом этиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ёниб кетган “Апполон-1” экипажи, Бразилияда 242 кишининг ўлимига сабабчи бўлган тунги клубдаги ёнғин ва Москвада ўтказилган Лениннинг дафн маросими. Кун хронология...
Маҳаллий
Tashkent Index’даги талабалар мажбуран чиқариб юборилишига йўл қўйилмайди — вазирлик
Маҳаллий
Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови тикланди