Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Японияда содир бўлган ер силкиниши оқибатида жабрланганлар сони 150 кишига етди, 950 мингга яқин уй хўжаликлари электр қувватисиз қолди. 7,3 магнитудали зилзила мамлакат шимоли-шарқига таъсир кўрсатди. У, шунингдек, пойтахт Токиода ҳам сезилди. Кейинроқ кичикроқ кўламдаги бир нечта афтершоклар қайд этилди.

Вайроналар туфайли айрим йўллар тўсиб қўйилди, тезюрар поездлар ҳаракати бузилди. «Фукусима-2» АЭСда ишлатилган ядро ёқилғисини сақлаш учун ҳовузлардан радиоактив сувнинг бир қисми тўкилган. Ҳукумат маълумотларига кўра, бу ядро ёқилғисини совутиш ишига таъсир қилмаган. «РБК» мамлакатдаги зилзила оқибатлари акс этган суратларни тақдим этди.

Фукусима префектурасининг Ниҳонмацу шаҳридаги ҳалқа йўлида содир бўлган кўчки.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фукусима префектурасида кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган девор.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фукусима префектурасининг Сома шаҳрида авж олган COVID-19’дан сўнг ижтимоий масофаланиш учун тўсиқлар ўрнатилган вақтинчалик эвакуация маркази.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фукусиманинг Коори шаҳридаги синган дарвоза.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Аёл ўз дўконидаги синган идишларни йиғиштирмоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Зилзила оқибатида ёрилган автомобиль йўли.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Кучли зилзила оқибатида юзага келган кўчки Фукусима префектурасининг Сома шаҳридаги Жобан тезюрар автомобиль йўлини тўсиб қўйди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Кутубхоналарнинг биридаги зилзила оқибатлари.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фукусима префектурасининг Сома шаҳридаги ер силкиниши оқибатида зарар кўрган бино.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Ишчи вино дўконида синган бутилкаларни йиғиштирмоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фукусима префектурасининг Иваки кўчасида кучли зилзила оқибатида бинонинг кўчиб тушган ташқи девори.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Сейсмологлар огоҳлантиришича, яқин ҳафталар ичида қайтадан кучли ерости силкинишлари содир бўлиши мумкин. Япония бош вазири Ёсихиде Суга мамлакат фуқароларига уйда қолишни тавсия қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзгидромет” 1 апрель куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Иқтисодиёт
Бразилия ва Хитой ўртасида савдода доллардан воз кечилиб, юанга ўтилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳар учинчи аёл турмуш ўртоғи томонидан ўзига нисбатан зўравонлик содир этилган деб билади