• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда ишлаш учун Россияга кетган ёлғиз онанинг ёлғиз қизи зўрлангани айтилди. ИИБ буни «ҳар икки томоннинг хоҳишига кўра юз берган жинсий яқинлик» деб ҳисобламоқда

    Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида тирикчилик илинжида Россияга ишлашга кетган ёлғиз онанинг ёлғиз қизи 2020 йилнинг сентябрь ойида оилали эркак томонидан зўрлангани айтилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га маълум қилган она исм-шарифи сир сақланишини сўради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «2017 йил тирикчилик илинжида Россияга ишлашга кетгандим. 2020 йил декабрь ойига қадар уй-жой қилдим. Ёлғиз қизим ва ўзим учун барча шарт-шароитни яратдим. Аммо энг ёмони мен хорижда юрган пайтим — 2020 йил сентябрь ойи охирида қизим оилали эркак томонидан зўрланган ва қўрққанидан ҳеч кимга айтмаган. Мен 2020 йил декабрь ойида Россиядан қайтдим. Уйга келгач, қизимдаги ўзгаришларни — қайт қилиши, кўнгил айниши каби ҳолатларни кўргач, нима бўлгани билан қизиқдим. Қизим яхши кўрган йигити уйланган бўлишига қарамасдан уни доимий равишда зўрлаб келганини, оқибатда ҳомиладор бўлиб қолганини, зўрланган пайтда йигит уни қўрқитгани учун ҳеч кимга айтмаганини билдирди», — дейди чироқчилик она.

    Севган йигити томонидан зўрланганини айтаётган қиз севган инсони 2019 йил бошқа қизга уйланганини, уни зўрлаган пайтда оилали бўлганини айтмоқда.

    «Мени зўрлаган йигит билан 2014 йилдан бери яхши кўришар эдик. 2019 йил унинг уйдагилари бизнинг оиламиз уларга тўғри келмаслигини айтиб, уни бошқа қизга уйлантирганди. 2020 йил сентябрь ойида у менинг ёнимга маст ҳолда келиб, фарзанди бўлмаётганини айтди ва мендан фарзанд кўриш нияти борлигини билдирди. Мен эса қиз болалигимни айтиб, бунга йўл қўёлмаслигимни билдирдим. Шунда у менга куч ишлатиб, қизлик номусимга тегди. Бу ҳолат бир неча маротаба такрорланди. У ҳар сафар маст ҳолда келиб, зўрларди. Қаршилик кўрсатишимга қарамай, менга куч ишлатиб, ҳатто кўзларимни кўкартириб, урарди. Уйимизнинг қўшимча калитини ҳам олиб, кечаси уйимга бостириб келарди. Ўша пайт уйда ёлғиз яшаганим сабаб ҳеч кимга айтолмасдим. ИИБга мурожаат қилай десам, ўлдириб юбораман, деб қўрқитар эди», — дейди номуси топталганини айтаётган қиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қизнинг айтишича, оилали эркак унинг ёнига келганда бўлиб ўтган воқеаларни ҳеч кимга айтмасликни, агар кимгадир айтса ёки ИИБга шикоят қилса, уйини ёқиб, ўзини эса ўлдириб юбориш билан қўрқитган.

    «Шу сабабли бўлиб ўтаётган воқеаларни ҳеч кимга айтолмасдим. У уриб, тепкилаб, кўзларимни кўкартириб кетарди. 10—15 кунлаб уйдан чиқолмай қолардим. Онам Москвадан келгач, бор воқеани айтишга ўзимда куч топдим», — дейди қиз.

    «Қариндошларим узоқроқда яшаган ва ўзи билан ўзи овора бўлиб, воқеадан хабар топмаган. Қизим эса ёлғиз яшагани сабаб дўқ-пўписалардан қўрқиб, ҳеч кимга дардини айтолмаган», — дейди қизини 3 йил давомида ёлғиз қолдирган она.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган онанинг айтишича, у 22 ёшли қизининг номусига тажовуз қилинганини айтиб, ИИБга мурожаат қилган.

    «Бироқ шу пайтгача ҳеч қандай ўзгариш йўқ. ИИБ терговчиси ‘вояга етган қизни зўрлашга ҳеч қандай жазо чораси йўқ. Хўп десангиз, қизингизнинг туғилажак фарзандига оталикни белгилаб, алимент олишида ёрдам берамиз’, дейишди. Мен пул ёки мол учун шикоят қилмадим. Қизимнинг номусига теккан оилали эркак қилмиши учун жавоб бериши керак-ку. Нега ёлғиз аёл ва қизнинг ноласини ҳеч ким эшитмайди? Ёки замон зўрники, пули борникими?», — дейди қизнинг онаси.

    «Биз ҳолатни ўрганиб чиққанимизда қиз ва оилали эканлиги айтилаётган 24 ёшли эркак ўртасидаги жинсий яқинлик ҳар икки томон хоҳишига кўра содир бўлгани аниқланди. Буни қиз ҳам, йигит ҳам тан олди. Қиз дастлабки яқинликни, яъни 2020 йил сентябрдаги ҳолатни йигит мажбуран содир қилганини, маст ҳолда келиб, уни мажбурлаганини айтмоқда. Аммо йигит қиз билан жинсий яқинлик бир неча маротаба содир бўлганини айтиб, бунда ҳар иккаласининг хоҳиши асосий ўринда турганини айтди», — дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова.

    Ирода Расулованинг айтишича, оилали эркак ва 22 ёшли қиз ўртасидаги жинсий муносабат ҳақида қизнинг дугонаси, яъни гувоҳ бор воқеани айтиб берган.

    Мавзуга доир:

    • «Оёқ-қўлларимни боғлаб қўйиб, зўрлашди». Қувада 19 ёшли қизни уч киши зўрлаб номусига теккани айтилмоқда
    • Фарғонада юқори синф ўқувчиси мактабдоши бўлган 3-синф ўқувчисини зўрлади
    «Қизнинг дугонаси воқеадан хабардор бўлганини, зўрланганини айтаётган қиз бу ҳақда унга бир неча маротаба айтганини билдирди. ИИБ шуни инобатга олиб, вояга етган қизнинг ўз хоҳиши билан жинсий муносабатга розилик билдирганини ҳисобга олиб, буни зўрлаш деб топмади. Бироқ унинг тан жароҳати олган ҳолати бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ ҳужжат тайёрлаб, судга тақдим қилди. Агар суд ИИБ терговчисининг ишини ноқонуний деб топса, ҳолат яна ИИБ томонидан обдан ўрганилади, албатта», — деди ИИБ ахборот хизмати масъули.

    14.02.2021, 13:34   Изоҳ (0)   105263
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИВ Оҳангаронда диний маъруза эшитган маҳбус калтакланганини рад этди

    14.02.2021, 13:13

    Сурхондарёда жияни номига 4,5 сотих ерни аукционсиз ажратиб, уни 180 млн сўмга сотмоқчи бўлган туман қурилиш бўлими бошлиғи ушланди

    14.02.2021, 10:10

    Ўзбекистонда болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлар тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади

    14.02.2021, 09:30

    Гулистонда жарима майдончасидан машинасини чиқариб беришини сўраб, ЙҲХБ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчи қўлга олинди

    14.02.2021, 08:32

    Сирдарёда истеъмолга яроқсиз деб топилган 210 кг гўшт маҳсулотлари йўқ қилинди

    14.02.2021, 08:07

    Яшнободда жойлашган овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

    13.02.2021, 23:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.