Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида қиз танишининг телефон сўзлашувини қариндошларига тарқатиш билан қўрқитиб, унинг онасидан 1000 доллар талаб қилган йигит қўлга олинди, деб хабар беради Тергов департаменти.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Маълум қилинишича, И.Қ. исмли фуқаро Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 21 ёшли Ш.Х. унинг қизи С. билан телефон орқали бўлган сўзлашувларини ёзиб олиб, қариндошларига тарқатмаслик эвазига 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

И.Қ.нинг мурожаати юзасидан ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 9 февраль куни Ш.Х. товламачилик йўли билан И.Қ.дан қизи С. билан ўрталарида бўлиб ўтган сўзлашувларни яқин қариндошларига тарқатмаслик эвазига махсус кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида ушланиб, ушбу пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда фуқаронинг ўзга билан жанжаллашгани акс этган видеосини интернетда тарқатмаслик эвазига ундан 100 доллар талаб қилган шахс ушлангани, Самарқандда 43 ёшли танишининг суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, 2200 доллар талаб қилган аёл қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?