• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сирдарёда онасининг кўз олдида тадбиркорга пичоқ тираб, 45 минг доллар талаб қилган жиноий тўда ҳибсга олинди

    Сирдарё вилоятида ўлдириш билан қўрқитиб, тадбиркордан 45 000 АҚШ доллари талаб қилган шахслар ушланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

    Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

    Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

    Қайд этилишича, вилоят ҳудудида фаолият кўрсатувчи бир неча клиника, дорихона, иссиқхона, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, тижорат дўконлари ва бошқа тармоқ савдо мажмуаларини ўз ичига олган корхона раҳбари, хусусий тадбиркор Д.М. 2021 йилнинг 5 февраль куни яшаш манзилидан онаси К.И.ни тўйхонага олиб бориш мақсадида йўлга тушган.

    Тадбиркор бошқарувидаги Malibu-2 автомашинаси ҳаракатланиб кетаётган вақтда унинг олдини нотаниш Nexia-2 автомашинаси тўсиб, тадбиркорга олдиндан таниш бўлган ва муқаддам бир неча маротаба судланган А.Э. (тахаллуси «Местний») ўзининг 2 нафар ниқобланган шериги билан Д.М. бўйнига ўткир тиғли пичоқ тираб, уларга зудлик билан 45 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тўлаб беришини талаб қилган.

    Улар тадбиркор бу ҳақда ҳуқуқ тартибот идораларига хабар қилган тақдирда онасининг гувоҳлигида ўлдириб кетишлари ва ҳеч нарсадан қайтмасликлари ҳақида таҳдид қилиб, бир неча кун муҳлат берган.

    Шундан сўнг А.Э. ўзи сингари муқаддам бир неча маротаба судланган Р.Б. (тахаллуси «боксёр») билан бирга жабрланувчи Д.М.нинг яшаш манзилига борган.

    Улар талаб қилинган пуллардан 17 000 АҚШ долларини зудлик билан топиб беришини ёки бўлмаса, ҳозирда жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаб келаётган танишларини чиқартиришни ёхуд ноқонуний гиёҳванд моддалари билан муомала қилганлиги учун ҳозирда Сирдарё вилояти ИИБ Тергов органлари иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича қамоққа олинган Р.Б.нинг қариндоши К.Б.ни ҳар қандай йўллар билан бўлса-да, жиноий жавобгарликдан чиқариб беришни талаб қилиб, ўлдириш билан таҳдид қилган.

    Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

    Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

    Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ИИВ, ДХХ, Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида фуқаролар А.Э. ҳамда Р.Б. жабрланувчи Д.М.дан товламачилик йўли билан талаб қилинган пуллардан бир қисмини, яъни кимёвий ишлов берилган 10 000 АҚШ долларини олган вақти далилий ашёлар билан қўлга олинди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят ИИБ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддасининг (товламачилик) тегишли қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчилар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш) асосида ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бундан аввал Сирдарёда тадбиркорларга зўравонлик қилиб, улардан улуш ундириб келган жиноий тўда аъзолари, Тошкент вилоятида 55 миллион сўм миқдоридаги қалбаки пулларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ҳамда мазкур вилоятда гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

    14.02.2021, 14:14   Изоҳ (0)   29788
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда ишлаш учун Россияга кетган ёлғиз онанинг ёлғиз қизи зўрлангани айтилди. ИИБ буни «ҳар икки томоннинг хоҳишига кўра юз берган жинсий яқинлик» деб ҳисобл...

    14.02.2021, 13:34

    ИИВ Оҳангаронда диний маъруза эшитган маҳбус калтакланганини рад этди

    14.02.2021, 13:13

    Сурхондарёда жияни номига 4,5 сотих ерни аукционсиз ажратиб, уни 180 млн сўмга сотмоқчи бўлган туман қурилиш бўлими бошлиғи ушланди

    14.02.2021, 10:10

    Ўзбекистонда болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлар тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади

    14.02.2021, 09:30

    Гулистонда жарима майдончасидан машинасини чиқариб беришини сўраб, ЙҲХБ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчи қўлга олинди

    14.02.2021, 08:32

    Сирдарёда истеъмолга яроқсиз деб топилган 210 кг гўшт маҳсулотлари йўқ қилинди

    14.02.2021, 08:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.