Шотландиядаги Жанубий Ланаркшир округи аҳолиси Давид Ливингстон каби кўприкларга ёпиштириб кетилган варақаларга дуч келмоқда, деб хабар беради Meduza.
Варақлардаги қайдлар бир-бирига ўхшайди: унинг муаллифи «сизни аниқ яхши кўришларини, ҳаётингиз қадрли ва муҳим эканлигини, шунчаки ажойиблигингизни» ёдга солиб туради. «Ҳеч қачон, ҳеч қачон, ҳеч қачон таслим бўлманг», — дейилади қайдларда.
https://www.instagram.com/p/CLEmo_5FCaR/
Айрим қоғозлардаги ёзувлар юрак шаклида ёзилган. Уларнинг ҳар бирида қўнғироқ қилиш мумкин бўлган рақамлар кўрсатилган. Бу руҳий кўмаклашиш билан шуғулланувчи Samaritans хайрия ташкилотининг ишонч телефони рақами ҳисобланади.
Афтидан, варақалар ташкилотнинг маҳаллий бўлинмаси томонидан ташкиллаштирилган кампаниянинг бир қисми. Маҳаллий аҳоли муаллифнинг Samaritans’га тўғридан-тўғри алоқаси йўқлигини тахмин қилмоқда ва ишонч телефони рақамини кўрсатиш орқали у шунчаки оғир дамларда ёрдам беришни мақсад қилган.
Изоҳ (0)