Бельгиянинг Вюствезел посёлкасида яшовчи Венди Адрианс ўзининг фермасида яшовчи туяқушни учрашувга чақирди, деб хабар беради Meduza.
Қуш таклифни қабул қилган ва белгиланган вақтда ҳовлига — Адрианс чойшаб ёйган жойга келган. Туяқуш ўша ерда аёлнинг қаршисига ўтирган. Адрианс эса ўз ҳамроҳининг ёнига сурилиб, бўйнидан қучоқлаган ва уни силай бошлаган. Қуш кўзларини юмиб, аёлнинг елкасига бошини қўйган.
https://www.instagram.com/p/CK8_Bw3glZv/
Маълум бўлишича, Адрианс бу каби учрашувларни тез-тез ўтказиб туради. Аёл ва унинг дўстига ҳатто қорли об-ҳаво ҳам халақит бермайди.
https://www.instagram.com/p/CLAIT0Pgur6/
Изоҳ (0)