Американинг Нью-Жерси штати, Нюарк шаҳрида яшовчи кекса аёл кучли қор ёғганидан кейин машинаси ичидан чиқа олмаган. Бу ҳақда WNYW хабар беради.
Маълум қилинишича, шаҳардаги боғлардан бирида Honda минивени қор билан қопланганига гувоҳ бўлган ёнғин ўчирувчилари ундан 77 ёшли Жанет Вудни чиқариб олган. Аёлнинг беш кун давомида машинада қолиб кетгани маълум бўлган, шунга қарамай, унга тиббий ёрдамнинг кераги бўлмаган.
Америкалик аёл бўрондан кейин Нюаркда 30 сантиметрлик қор ёғган вақти машина ичида қолиб кетган. Вуднинг турар жойи йўқлиги сабаб машинасининг ичида, ҳаддан ортиқ совуқ кунларда эса меҳмонхонада тунашига тўғри келади, дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
- Фото: Қор босган машиналарни аниме-трансформерларга айлантирган японлар
- Америкада машинаси билан 10 соатдан ортиқ қор остида қолиб кетган ҳайдовчи қутқарилди
- Америкадаги шаҳарча бир кечада қорга бурканди. Аҳоли ижтимоий тармоқларга уйларидан чиқишга уринаётгани тасвирланган суратларни жойлаштирмоқда
Изоҳ (0)