Футбол бўйича Англия Кубогининг 1/8 финал учрашувларидан бири 10 февраль, чоршанба куни «Эвертон» ва «Тоттенҳэм» клублари ўртасида кечди. «Гудисон Парк»да бўлиб ўтган беллашув 5-4 ҳисобида мезбонлар жамоаси фойдасига ҳал бўлди.
Ушбу ўйин 1961 йилдан буён Англия Кубоги доирасида икки юқори дивизион вакиллари ўртасидаги энг сармаҳсул учрашув бўлди. 60 йил аввалги энг сермаҳсул баҳсда «Шеффилд Уэнсдей» жамоаси «Манчестер Юнайтед»ни 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
«Эвертон» жамоаси ярим ҳимоячиси Гильфи Сигурдссон учрашув қаҳрамонларидан бири бўлди. Исландиялик 31 ёшли футболчи ўз ҳисобига битта гол ва 3 голли узатма ёздириб қўйди. |
Шу тариқа у 2012 йилдан бери «Эвертон» сафидаги бир ўйинда учта голли узатма амалга оширган биринчи футболчига айланди. 9 йил аввал бу ишни жамоанинг собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Пинар амалга оширган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)