Sotheby’s аукционида Nike компанияси томонидан АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама учун махсус яратилган бир жуфт кроссовка сотувга қўйилди, деб хабар беради Esquire.
Бу компания сиёсатчига совға қилган махсус дизайн ва Америка ўлчами бўйича 12,5 га тенг икки жуфт Hyperdunk PЕ моделларидан бири ҳисобланади: кроссовкаларнинг бирини Обаманинг ўзи кийиб юради, иккинчисини эса янги ва худди унинг каби оёқ ўлчамига эга инсон харид қилиши мумкин.
Обама учун мўлжалланган Nike Hyperdunk PЕ кроссовкалари кул ранг-оқ рангларда яратилган ва ноёб элементлар билан безатилган: олд ён томониган 44 рақами тикилган (Обама АҚШнинг 44-президенти эди), «тил қисми»дан эса бургут тасвири туширилган герб ўрин олган.
Кроссовканинг бошланғич нархи 25 минг доллар бўлиб, унинг устидаги савдолар 12 февралдан бошланади. Савдолар бутун дам олиш кунлари давом этиб, 15 февралда — АҚШда нишонланадиган Президент кунида якунланади.
Аввалроқ Майкл Жорданнинг имзоси туширилган Air Jordan 1 кроссовкалари 1 млн доллар қийматида сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)