Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вьетнамлик дурадгор уста саноат мебели чиқиндиларини санъат асарига айлантирди. У Range Rover Evoque Overfinch’нинг 1:12 масштабдаги ёғоч моделини қандай ясагани тасвирланган видеони YouTube’даги Woodworking Art каналига жойлаштирди, деб хабар беради Motor.

Фото: Woodworking Art

Фото: Woodworking Art

Видеоролик изоҳида ёзилишича, дурадгор Range Rover Overfinch нусхасини дўстининг буюртмасига кўра ясаган. Хом ашё сифатида кичик модель учун маҳаллий сарв дарахти ёғочидан фойдаланилган, нусха лак билан қопланган. Ўйинчоқ кроссовернинг деярли барча элементлари, шасси деталлари, оптика ва қотиргичларидан ташқари, ёғочдан ишланган.

Анъанага кўра, уста ўз нусхасини яратишда уч ўлчамли мураккаб моделдан фойдаланмай, «кўзи билан чамалаб» ишлаган. Бироқ синчковлик ва мулоҳазали ёндашув академик етишмовчиликни қоплаб кетади — ўйинчоқ жуда сифатли, тартибли ва қиммат бўлиб тайёрланган.

Фото: Woodworking Art

Фото: Woodworking Art

Аввалроқ вьетнамлик уста 1:13 масштабда ёғочдан яратилган ўзининг сўнгги иши — Ford Ranger Raptor моделини сотувга қўйгани тўғрисида хабар берилганди. У пикапни яратишга 35 кун сарфлаган ва уни 2 минг долларга сотишга тайёрлигини билдирган.

Фото: Woodworking Art

Фото: Woodworking Art

Фото: Woodworking Art

Фото: Woodworking Art

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?