2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслардан жойлаштириш воситасида улар яшаган ҳар бир кун учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилади.
Бу ҳақда 9 февраль куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонида кўзда тутилган.
Йиғим миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Бунда йиғимдан тушган маблағлар ички туризмни тарғиб қилиш ва рағбатлантириш, туризм мавсуми паст бўлган даврда жойлаштириш воситаларининг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Spot маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқароларидан ҳам ички туристик йиғим ундирилиши ҳақида 2020 йилнинг охирларида маълум бўлганди. Унда йиғимни базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 фоизи миқдорида этиб белгилаш режалаштирилганди. Ҳозирда у фақат чет эл фуқароларидан ундирилади.
Изоҳ (0)