Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Президент маслаҳатчисининг янги ўринбосарини тайинлаш бўйича фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу фармон билан юридик фанлар доктори Абдуманноп Тўлаганов Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мазкур лавозимда у Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясининг ректори сифатида қолган Адҳам Бекмуродов ўрнини эгаллаган.
Маълумот учун, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими 2020 йилнинг майидан — Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланганидан буён вакант бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)