Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Форс кўрфазининг бошқа номидан фойдалангани учун, Теҳрон Россия Ташқи ишлар вазирлигига норозилик билдирди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Саид Хатибзода маълум қилди, деб ёзади «РБК».

Фото: EPA

Фото: EPA

Унинг айтишича, Эрон Россиядаги элчихонаси орқали Россия ТИВга норозилик нотасини юборган.

Хатибзоданинг аниқлик киритишича, гап Россия ТИВнинг Twitter’даги расмий аккаунтининг арабча версиясида эълон қилинган твит ҳақида бормоқда, унда кўрфазнинг «фейк» номи қўлланилган.

Россия ТИВнинг Twitter’даги хабарида Россия президентининг Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари бўйича махсус вакили, ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов Ироқ элчиси Абдураҳмон Ҳусайний билан учрашгани ҳақида айтилади. Томонлар минтақавий кун тартибининг асосий жиҳатларини, шу жумладан, Фаластин—Исроил муносабатларини тартибга солиш, Суриядаги ва Форс кўрфази ҳудудидаги вазиятни муҳокама қилган. Твитга ёзилган изоҳлардан маълум бўлишича, хабарда дастлаб «Араб кўрфази» деб ёзилган, кейинроқ «Форс кўрфази» деб ўзгартирилган.

Эрон «Араб кўрфази» деб ёзилишига қарши чиқади. Форс — кўрфазнинг анъанавий географик номланиши. У замонавий Эрон жойлашган ҳудудни ўз ичига олган қадимий Форс давлати шарафига номланган. Миср собиқ президенти Ҳамал Абдул Носир ва Ироқ собиқ президенти Саддам Ҳусайн уни Араб кўрфази деб қайта номлашга уринган, чунки, уларнинг фикрича, кўрфаз барча араб мамлакатларига тегишли.

2006 йилда Эрон ҳукумати мамлакатда Британиянинг Economist журнали сотилишини тақиқлаб қўйган, бунга нашрнинг сўнгги сонидаги географик харитада Форс кўрфази «Кўрфаз» деб аталгани сабаб бўлган эди.

2004 йилда эса Эронда National Geographic атласининг янги нашри тақиқланган эди. Ўшанда харитада «Форс кўрфази» анъанавий номланиши ёнида қавс ичида «Араб кўрфази» деб ёзиб қўйилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин