«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос 6 февраль, шанба куни жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.
Мадридликлар матбуот хизматининг маълум қилишича, футболчи тиззасининг ички менискида муаммо пайдо бўлган. Операция муваффақиятли ўтган ва Рамос бир неча кундан кейин тикланиш жараёнини бошлайди.
Испан ОАВ берган хабарга кўра, «Реал» сардори тахминан 2 ой майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Рамос Испания Суперкубоги ярим финали доирасида «Атлетик Б»га қарши баҳсда (1:2) жароҳат олганди. Аввалроқ жароҳатни операциясиз тиклаб бўлмаслигини аён бўлганди.
Рамос 2020/21 йилги мавсум «Реал» сафида 18 ўйинда иштирок этиб, учта гол ва битта голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)