• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Шиаликдан воз кечаётган эронликлар. Вакциналар жанги. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» анъанавий жаҳон матбуоти шарҳи рукнини давом эттиради.

    Нега эронликлар шиаликдан воз кечмоқда?

    Эрондаги авторитар ва теократик ҳокимиятнинг халқдан узилиб қолаётганлиги таъсирида эронликлар ўз динларини ўзгартирмоқда, деб ёзади The Economist нашри.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Нега бундай вазият юзага келмоқда? Аввало теократик ҳокимиятнинг қатағон сиёсати ва шиалик ақидаларининг бошқа динлардан устун эканлигини ифодаловчи амалдаги ҳокимият доктринаси тобора оддий халқ орасида шиа диндорларига нисбатан ишончсизликни юзага келтирди. Натижада, аксар эронликлар шиаликдан чиқиб, бошқа динлардан паноҳ изламоқда. Эрондаги насроний, зардушт дини вакиллари намоёндалари фикрича, сўнгги пайтларда оддий аҳолининг бошқа динларга юз тутиши кўплаб кузатилмоқда. Қувғиндаги шиа мазҳаби руҳонийси Ёсир Мирдамалининг фикрича, эронликларда ўз диний эътиқодига содиқлик масаласида ўзгаришлар содир бўлмоқда, сабаби улар ортиқ расмий диндан қониқиш ва мамнуният ҳис қилмай қўйганлигидадир.

    Шиа мазҳабининг етакчилари бошқа яккахудолик динларни ҳам эътироф этса-да, аммо амалда бошқа динлар вакилларининг мамлакат парламентида иштироки чекланган. Ҳозирда парламентдаги 290 ўриндан бор йўғи 5 таси  зардуштийлар, насронийлар ва яҳудийлар дини жамоаси вакилларига ажратилган холос. Эрон эса мусулмон дунёсидаги энг катта яҳудий жамоаси истиқомат қиладиган мамлакатлардан бири саналади.

    Эрон режимини ёқловчи диндорлар эронликларнинг бошқа динларга ўтишини ўлим жазоси билан жазолашни таклиф қилиб келади. Боз устига, 1979 йилги Эрон инқилобидан бери бошқа дин вакилларининг у ёки бу юқори давлат лавозимига тайинланиши кузатилмади. Баъзида шиалар диний камчилик бўлган бошқа дин вакилларини жосуслик ва кофирликда айблаб чиқиб туришади. Қолаверса эронлик юқори мартабали диндорлар орасида барча динларга тенг ҳуқуқлилик берилиши давлатнинг бирлигини бузади деган исботланмаган қараш ҳам ҳукмрон.

    Қатағонлар эса иш бергани йўқ. Расмий манбаларда 82 миллионлик Эрон аҳолисининг 99,5 фоизи шиалар сифатида кўрсатилса-да, бу маълумотлар етарли даражада ишончли эмас. Нидерландиянинг Гамаан тадқиқот маркази тарафидан ўтказилган сўровномада Эронда истиқомат қилувчи 50 минг нафар аҳолининг 90 фоизи ўз динларини ўзгартирганлигини маълум қилган. Бу эса Эрон жамиятининг диний мансублиги борасида сезиларли ўзгаришлар содир бўлаётганлигидан далолат беради. Устига устак, расмий Теҳроннинг берган статистик маълумотларини шубҳа остига қўяди.

    Зардуштийлик Эрондаги қадимий динлардан саналади ва мамлакатдаги иккинчи ўринда турувчи динлардан биридир. Расмий манбаларда зардуштийлик жамоаларининг сони 23 минг нафар деб маълумот берилади. Зардуштийлар милоддан аввалги 6 асрда яшаган коҳин Заратуштра (Зардушт)нинг давомчилари. Сўровномада иштирок этган 50 минг нафар иштирокчиларининг 8 фоизи зардуштийлик динига эътиқод қилишларини маълум қилган. Зардуштийликка хос бўлган олов атрофида никоҳдан ўтиш кенг оммалашгани боис, Эрон ҳукумати 2019 йилда бу маросимни тақиқлаб қўйди.

    Эронлик шиа дини уламолари, қолаверса, сўфийлик ва ислом мистикасидан ҳам хавфсирайди. 2018 йилда бир қатор сўфийлик таълимоти намоёндаларини таъқиб қилиш бошланди ва уларнинг айримлари қамоққа олинди. Эрондаги машҳур сўфийлик таълимотининг етакчиси Нур Али Тобанди уй қамоғига олинди ва 2019 йилда вафот этгунга қадар уй қамоғида сақланди. Шунга қарамай, Нур Али Тобандининг издошлари сафи кенгайиб бормоқда.

    2016 йилда Ҳасан Руҳоний диний камситишга барҳам берувчи хартияни эълон қилган бўлса-да, амалда Эронда дин борасида ҳеч нарса ўзгармасдан келмоқда. Оятуллоҳ Ҳоманаининг «Исломда қувонч йўқ» дея таъкидлашига қарамасдан, нисбатан янги бўлган ярсоний, баҳоий каби диний оқимларнинг маросимларини мусиқа, рақс ёрдамида нишонлашга қизиқиб бораётган эронликлар сони ҳам сезиларли ўсиб бормоқда.

    Вакциналар уруши

    Пандемия дунё иқтисодиётига катта зиён етказиб турган, миллионлаб инсонлар ҳаёти коронавирусга қарши вакцинага муҳтож бўлиб турган бир вазиятда давлатлар бир бирларига нисбатан вакциналар урушини эълон қилишмоқда. Натижада, айрим мамлакатлар сиёсий мухолифлари ишлаб чиқараётган вакцинани сотиб олмаслик ва ҳаттоки, у вакцинани тақиқлаб қўйиш сиёсатини ҳам юритмоқда деб ёзади, The Washington Post нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Яқинда Украина ҳукумати русларнинг «Спутник V» номли вакцинасини ишончсиз дея тақиқлаб қўйган бўлса, Эрон ҳукумати АҚШ ва Буюк Британиянинг коронавирусга қарши вакциналарини тақиқлаб, рус вакцинасидан фойдаланишга рухсат беришди.

    Тайван ҳукумати ҳам Хитой вакциналарини тақиқлаган ҳолда, Хитойда бўлиб қайтган тайванликлар Хитой вакциналари билан эмланган бўлса-да, уларни карантин зоналарига жойлаштиришларини эълон қилди. Натижада вакцина хусусидаги миллатчилик юзага келди. Бой мамлакатлар эса вакциналарни сотиб олишга зўр берган ҳолда, кўп вакцина сотиб олиш йўли билан пандемиядан тезроқ ўтиб олишни истамоқда. Бироқ Украина, Тайван, Эрон ҳукуматлари ҳали ўз миллий вакциналарини яратиш устида расмий тарзда иш бошлагани йўқ. Тайван коронавирусни жиловлаш борасида муваффақиятга эришган бўлса-да, Украина ва Эронда коронавирусга қарши кураш муваффақиятсиз кечмоқда ва кўп ўлим қайд этилмоқда. Бу эса соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ва маҳаллий аҳоли орасида хавотирларга сабаб бўлмоқда. 2016-2019 йилларда Украина Соғлиқни сақлаш вазири сифатида фаолият юритган Павел Ковтонюк назарида Украинанинг вакциналар борасидаги хавотирини руслар сиёсий масала сифатида кўтармоқда. Шу сабабдан, Украина айни пайтда гибрид уруш нима эканлигини яхши англаб етган.

    Сиёсий доираларда вакцина борасида норозилик кайфиятининг янада кўпайишига қарамай, украин сиёсатчилари рус вакцинасининг ишончсизлигини тасдиқлаган ҳолда рус вакцинасини сотиб олинишига қарши чиқишди. 40 миллион аҳолига эга бўлган Украина Европанинг энг катта аҳоли сонига эга бўлган мамлакатларидан бири бўлса-да, аҳолини вакциналар билан таъминлаш борасида сусткашликка йўл қўймоқда. Сабаб эса русларнинг «Суптник-V» вакцинасига нисбатан пайдо бўлган ишончсизлик ҳисобланади.

    Украина ва Россия муносабатлари 2014 йилдан бери таранглашди. Руслар Украина шимолидаги айирмачиларни дастаклади ва Қримни аннексия қилди. Украина шимолидаги айирмачилар қўл остидаги ҳудудларда эса бу ҳафта рус вакцинаси ёрдамида оммавий эмлаш бошланди. Виржиния Ҳамдўстлик университети профессори Жудит Твиг назарида «руслар таъкидлаётгандек, ҳар ким қаерда бўлишидан қатъий назар юқори сифатли вакцина билан эмланиши керак ва бу геосиёсий масалага айланмаслиги» лозим. Гарчи Украина вакцина борасида русларга қарши турган бўлса-да, бу Украинадаги вазиятни тартибга солишга ёки коронавирусга қарши курашда украин ҳукумати олдида муқобил йўл борлигидан дарак бермайди.

    Халқаро дастур ёрдамида Украина Pfizer ва БиоНтеч фармацевтика компанияларидан 8 миллион дона вакцина сотиб олиши режалаштирилган. Украинада оммавий эмлаш шу ойнинг охирларидан бошланиши кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари Украина Хитойнинг Синовак Фарм компанияси билан 1,8 миллион дона вакцина сотиб олиш борасида шартнома имзолади. Агарда Украина Pfizer ва БиоНтеч вакциналарини ўз вақтида ола олмайдиган бўлса, украин ҳукумати Хитой фармацевтика компанияларининг бошқа дори компаниялари билан вакцина сотиб олиш борасида шартнома имзолашга мажбур бўлади.

    Эрон ҳам коронавирусдан энг кўп азият чеккан мамлакатлардан бири. Ҳозирга қадар мамлакатда 1,4 миллион одамда коронавирус аниқланган. Коронавирусдан вафот этганлар статистикаси эса 60 мингдан ошиқни ташкил қилмоқда. Январь ойи бошларида Эрон раҳбари Оятуллоҳ Ҳоманаи америка ва инглиз вакциналарини импорт қилишни тақиқлаб қўяр экан, бу мамлакатлар вакциналарини ишончга сазовор эмас дея таъкидлади. Диний раҳнамо ўз фикрини қувватлаш учун «агарда АҚШ ва Британия вакциналари ишончли бўлганда эди, улар энг аввало ўз вакциналарини бошқаларга сотишни эмас, ўзларидаги вазиятни яхшилаш учун ишлатган бўлар эди» дея таъкидлади. Бу эса Эрон ҳукумати йўл қўяётган сиёсий ва ижтимоий хатолардан навбатдагисидир.

    Тайван ҳам ўтган ойда Хитой вакциналарига қарши тақиқ эълон қилди. Тайвандаги айрим сиёсий элита назарида вакцина борасидаги масала сиёсийлаштирилмаслиги керак. Хитой Тайванни ўзининг таркибий қисми сифатида қараган ҳолда асосий материкда истиқомат қилаётган аксар тайванликларга коронавирусга қарши вакцинани беғараз ёрдам сифатида тақдим қилишини эълон қилди. Тайван ҳукумати эса Хитойнинг бундай қадамига ишончсизлик билдирибгина қолмай, Хитой вакцинасининг хавфсизлигига шубҳа билан қаради. Тайванлик мутахассислар назарида, рус ва Хитой вакциналарининг учинчи босқич синовларига кирмасдан туриб коронавирусга қарши восита деб эълон қилишлари вакциналарнинг ишончли эканлиги борасида Тайван ҳукуматида шубҳа гумонларни келтириб чиқарган.

    Тайванда оммавий эмлаш бошланиши март ойининг бошларига белгиланган бўлиб, ҳозирда Тайван ҳукумати Astra Зенека компаниясидан 10 миллион дона вакцинани харид қилишга шартнома имзолаган. Хитой Тайпейи (Тайваннинг иккинчи номи)нинг АҚШдаги вакили баёнотига кўра, Тайван АҚШдан қўшимча 5 миллион дона вакцина сотиб олиш борасида музокаралар ўтказмоқда.

    Украина ва Эронга таққослаганда Тайваннинг коронавирусга қарши курашда афзаллик жиҳатлари мавжуд ва бу Тайван ҳукумати коронавируснинг тарқалишини олдини олиш борасида сезиларли ютуқларга эришганлигидир.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    06.02.2021, 20:55   Изоҳ (0)   121303
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бельгияда 8 февралдан карантин чекловлари юмшатилади

    06.02.2021, 19:14

    Испанияда AstraZeneca вакцинаси билан кексаларни эмлаш тақиқланди

    06.02.2021, 17:13

    Бердимуҳамедов саноат сектори ишини танқид қилди ва Туркманхимия раҳбарига қаттиқ танбеҳ берди

    06.02.2021, 16:15

    Мьянманинг ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган президенти номаълум жойга кўчирилди

    06.02.2021, 14:26

    Байден COVID-19’га қарши кураш учун АҚШ аҳолисига 160 миллиард доллар ажратишини ваъда қилди

    06.02.2021, 10:32

    Чехия ҳукумати пандемия олдида ожиз қолаётганини тан олди

    06.02.2021, 09:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.