Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

3 февраль куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 8 ёшли қизни бегона эркак олиб кетмоқчи бўлгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалган эди. Кейинроқ ИИБ ва прокуратура ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошлаган. 4 февраль куни Янгийўлда 8 ёшли мактаб ўқувчисини ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга олинган бўлиб, у муқаддам қотиллик учун судлангани маълум бўлган. Zo‘r TV телеканалининг «Бу кун» дастури ижодкорлари қизалоқ билан суҳбатлашиб, аслида вазият қандай бўлганига ойдинлик киритди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кўриш мумкинки, қизалоқнинг ёнига номаълум шахс келган ва у билан суҳбатлашган. Унга ширинлик олиб беришини айтиб, қўлидаги мактаб сумкасини олиб, биргаликда бозор томонга ҳаракатланган. Улар бироз юргандан сўнг қизалоқ у билан кетмаслигини айтиб, йиғлай бошлаганида эркак қизга мактаб сумкасини қайтариб, ўзи йўлда давом этган.

«Дарсим тугаган эди. Синфдан чиқдим. Кейин бегона амаки ‘юр, сенга шоколад олиб бераман’, деди. Хўп дедим. Ярим йўлга етганда «шоколад емайман, қўлимни қўйворинг, мен кетаман», дедим, — дея сўзлаб берди ўғрининг қўлидан қутулиб қолган қиз.

Маълум бўлишича, уларни Янгийўл шаҳрининг Самарқанд кўчаси темир йўл вокзали олдидан ўтиб кетаётганида, ушбу кўчада кабоб тайёрлаб сотувчи Абдулазиз О. кўриб қолганлиги сабаб номаълум шахс қиз ва унинг сумкасини ташлаб ҳодиса жойидан яширинган.

Тезкор чора-тадбирлар натижасида 4 февраль куни соат 10:00 ларда Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари қидирувдаги шахсни Оққўрғон тумани марказий тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника ҳудудида қўлга олиб, Қуйи Чирчиқ тумани ИИБга топширган.

Олиб борилган суриштирув ишлари мобайнида ушбу шахс Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми билан судланган, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.Т. эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк