Ким ҳам ўзига ҳайкал қўйилишини хоҳламайди дейсиз? Аммо қуйидаги машҳурларга атаб қўйилган ижод намуналарини кўргач,бундай ҳайкалларнинг боридан йўғи яхши, деган хулосага келиш мумкин.
Мелания Трамп
АҚШнинг собиқ биринчи хонимига атаб унинг она юрти Севницада ҳайкал қўйилган. Унда Мелания, Дональд Трампнинг инаугурациясига кийган кўк либосда тасвирланган. Ижтимоий тармоқда ушбу ҳайкал акс этган сурат фойдаланувчиларнинг кулгисига сабабчи бўлган.
Леонардо Ди Каприо
Голливуддаги Мадам Тюссо музейига ташриф буюрувчилар юзи ўзиникига унчалик ўхшамаган Ди Каприонинг мумдан ясалган ҳайкалини кўриши мумкин.
Криштиану Роналду
Роналду бешинчи марта дунёдаги энг яхши футболчи деб топилганидан кейин Мадейра оролида унга атаб ғаройиб ҳайкал қўйилган.
Муҳаммад Салоҳ
Ажойиб ҳайкалтарошлардан бирининг ижод намунасида акс этган юлдузлардан яна бири футболчи Муҳаммад Салоҳ саналади. Одамнинг юзида табассум уйғотадиган скулптура унинг ватани Мисрда ўрнатилган.
Жастин Бибер
Миллионлаб мухлисларга эга хонандага атаб ўрнатилган ҳайкални Жастинга ўхшатиш мушкул.
Эмилия Кларк
Мадам Тюссо музейининг Ирландиядаги филиалида ўрнатилган ҳайкал «Тахтлар ўйини» юлдузидан кўра эркакларга кўпроқ ўхшайди.
Дэвид Бекҳэм
Карьерасини тугатиш арафасида ўйнаган жамоа машғулот қилган Лос-Анжелосдаги стадионда Бекҳэмга атаб ҳайкал ўрнатилган. У мазкур ҳайкални кўрганида шокка тушган. Дўсти, комик Жеймс эса сохта тақдимот ўтказиб, ҳақиқий скулптура ўрнигаБекҳэмнинг хунук қилиб тасвирланган вариантдагисини кўрсатган.
Футболчи бунга жавобан фарзандлари кўрса, йиғлаб юбориши мумкинлигини айтган. Бунинг ҳаммаси ҳазил эканини билгач эса ўзини кулгидан тўхтата олмаган.
Изоҳ (0)