Нидерландиянинг қалин пиёз далаларини ёритаётган нур голландиялик рассом ва дизайнер Даан Рузегарднинг янги санъат намунаси ҳисобланади. Даан Рузегард пиёзнинг икки йиллик тури экилган майдонга бир вақтнинг ўзида ҳам эстетик завқ берадиган, ҳам экинлар учун амалий фойда бўладиган вертикал равишда порловчи қизил, кўк ҳамда ультрабинафша чироқларни инсталляция ёрдамида (яъни компьютерга махсус дастур ўрнатиш орқали) жойлаштириб чиқди.

Бу композиция чиройли кўриниш билан биргаликда, даладаги пиёзларнинг ўсишини тезлаштириб беради ва кимёвий моддалардан фойдаланишга ҳожат қолдирмайди.

Илм-фан ва санъат бирлашишидан яна ҳам гўзал дунё яратишни кўзлаган лойиҳа муаллифи «Ушбу ландшафтга жонли санъат асари сифатида қараш орқали энди  ‘қишлоқ хўжалиги’ сўзига янги маъно берилади», деб айтиб ўтди.

20 минг квадрат метр майдонни ўз ичига олган ушбу лойиҳага фитобиологик технологиялардан фойдаланган ҳолда тахминан икки йил вақт сарфланди. Қуйида сиз ушбу гўзаллик муҳрланган фотосуратлар ва видео тасвир билан танишасиз.

Фото: Roosegaarde

Фото: Roosegaarde

Фото: Roosegaarde

Фото: Roosegaarde

Фото: Roosegaarde