Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчиси Дастин Порье 24 январь куни бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасида Конор Макгрегорни мағлубиятга учратди ва жангдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Конор мағлубиятни қабул қилгани ҳурматга лойиқ. Бу ажойиб ғалаба бўлди, бироқ биз бундан ҳам каттароқ нарса учун жанг қилдик.
Энди уйга қайтаман ва ўз хайрия фондим билан шуғулланаман. Яхши жанг ўтказдим. Асосий мақсад уришиш эмас, зарбаларни аниқ йўллаш эди. Конор кутилмаган зарбалар беришда яхшироқ бўлишини билгандим, аммо бундан ўта олдим.
Мен учун бу чемпионлик жанги эди. Агар Ҳабиб қайтмайдиган бўлса, биз — Конор иккимиз энг кучлилармиз. Шундай экан, мен чемпионман», — дейди Порье.
Эслатиб ўтамиз, бу Порье ва Макгрегор ўртасидаги иккинчи жанг бўлди. 2014 йилда Конор рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Изоҳ (0)