• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Норозилик кайфияти кучайиб кетяпти. Бу кайфият бутун жамиятга тарқаб кетса, бизни даҳшатли келажак кутмоқда» — Раҳмон Қўчқор

    20 январь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг тадбирлар залида ўзбекистонлик 15 нафар ёш ижодкорнинг чоп этилган китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. «Kun.uz»нинг ёзишича, тақдимотда чиқиш қилган адабиётшунос Раҳмон Қўчқор ижодкорларнинг янги китоблари ҳақида, шунингдек, ўзининг фикрича, ўзбек жамиятида охирги вақтларда пайдо бўлаётган «миллий нигилизм» борасида фикрларини билдирган.

    Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

    Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

    «Мен ижтимоий тармоқларни имкон қадар кузатиб бораман. Кузатаман-да, у ердаги охирги вақтларда кучайиб кетаётган ахлатбозорлик, оғзи шалоқлик, ғийбат, уятсизлик ва оломон психологиясини ҳис қиламан.

    Мен бир нарсадан чўчияпман, дўстлар: бизда миллий нигилизм пайдо бўляпти.

    Воқеликлардан хулоса қилинса, бизнинг ёшлар ўзининг халқидан, миллатидан безиб бораётгандек туюляпти. Миллий нигилизм пайдо бўляпти. Бу жуда ёмон ҳолат, дўстлар.

    Тармоқларни қаранг, ҳамма ёқ норозилик. Бизда оломон психологияси жуда кучайиб кетди. Йўқ, бу шахс психологияси эмас. Оломон психологияси деганимки, томошага ўч бўлиб кетяпмиз. Ўзингиз учун бўлса ҳам жавоб беринг. Эрталаб ижтимоий тармоққа нима учун киряпсиз? Кўпчилик томоша учун киряпти. Ким нима қовун туширганини кўриш учун киряпти. Бизда психологик истаклар вектори ўзгариб кетди.

    Буни кимдир билмасдан, яна кимдир жуда яхши билиб қиляпти. Норозилик кайфияти кучайиб кетяпти. Агар бу кайфият бутун жамиятга тарқаб кетса, бизни даҳшатли келажак кутмоқда. Агар вақтида бунинг олдини олмасак, бугунги кунларимиз, тушиб қолган аҳволимиз ҳам ҳолва бўлиб қолади», – деган адабиётшунос.

    Нигилизм (лотинча «nihil» — «ҳеч нима») оламнинг, айниқса, инсониятнинг объектив қиймати йўқ, деб уқтирувчи фалсафий оқимдир. Мавжуд ижтимоий ҳаёт шакли ва ахлоқий нормаларни, маданий мерос ҳамда идеалларни инкор этиш. Ижтимоий-тарихий тараққиёт инқирозга учраган даврларда, айниқса, кенг ёйилади.

    Раҳмон Қўчқор фикрлари давомида бу вазиятдан чиқиш йўллари ҳақида ҳам гапирган. Унга кўра, вазиятдан чиқишнинг ягона йўли жамиятдаги ҳар бир киши ўз вазифасини ҳалол бажаришида.

    Бу вазиятни тўғрилаш учун ҳар бир киши ҳалол ишлашга ўтиши керак. Масалан, ёзувчи ўз асарини, шоир шеърини виждонан ёзиши керак. Вазирлар Маҳкамаси ходимлари, Президент администрацияси вакиллари, электрик, фаррош, деҳқон, умуман, ҳамма ўз ишини тўғри қилиши керак.

    Келинглар, иш вақтида, бор-йўғи 8 соат ҳалол меҳнат қилайлик. Ишонтириб айтаман, вазиятни ўнглаш учун бошқа нарса керак эмас. Ҳаммаси жойига тушади. Тушунинглар, ҳамма ўз ишини тўғри қилса, ҳалол қилса, ўнгланамиз. Фаррош ўз ишини ҳалол қилар экан, атрофни ахлат босмайди, амалдор тўғри ишлар экан, ўша тизимни ахлат босмайди.

    Ҳаммаси, ҳаммаси бир-бирига чамбарчас боғлиқ, дўстлар. Барчамизни дардимиз бир, келинглар, бирлашайлик.

    Шу ўринда европалик машҳур файласуфнинг гаплари ёдга тушади.

    «Кимдир кафтдаги бармоқларда эркаланиб яшаётган бўлса, у унутмасинки, ўша кафт билан оёқ бармоқлари орасидаги масофа жуда узоқ эмас. Агар оёқ бармоқлари орасида яшаётганлар ҳолидан хабардор бўлинмаса, оёқ чирийдиган бўлса, кафт ҳам қулайди. Кафт ҳам кунпаякун бўлади». Кўзимизни очайлик.

    Раҳмон Қўчқор, адабиётшунос

    Ўзбекистонда сўнгги йилларда у ёки бу камчиликдан муттасил азият чекаётган аҳолининг норозилик тариқасида йўлларни тўсиб қўйиши ҳолатлари тез-тез юз бермоқда. Хусусан, аввалроқ Сирдарёдаги «заправка»да газ берилмаётганидан норози ҳайдовчилар йўлни тўсиб қўйганди, декабрь охирида эса Қўқондаги маҳаллалардан бирининг аҳолиси газ ва электр энергияси таъминотининг йўқлиги сабаб ҳокимлик қаршисидаги йўлни тўсиб қўйган.

    Мавзуга доир:

    • Жиззахда норозилик тариқасида йўлни тўсган ҳудуд аҳолиси бир ҳафта ичида газ билан таъминланиши маълум қилинди
    • Олий суд фуқаролар қабули бўйича билдирилган танқидларга муносабат билдирди

    21.01.2021, 10:11   Изоҳ (0)   48576
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Оёқ-қўлларимни боғлаб қўйиб, зўрлашди». Қувада 19 ёшли қизни уч киши зўрлаб номусига теккани айтилмоқда

    21.01.2021, 09:45

    АҚШнинг диний эркинлик масалалари билан шуғулланувчи махсус элчиси Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашди

    21.01.2021, 09:40

    Ўзбекистонда 2020 йилда озодликдан маҳрум этилганлар сони маълум қилинди

    21.01.2021, 09:25

    Тошкент шаҳар ИИББда тайинловлар амалга оширилди

    21.01.2021, 08:41

    Сергелида 40 ёшли эркакни ярим тунда калтаклаган шахслар қўлга олинди

    21.01.2021, 08:11

    Ўзбекистон ТИВ Қирғизистонга борувчи фуқароларни мамлакатга киришда қўшимча талаблар қўйилгани сабаб огоҳлантирди

    21.01.2021, 07:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.